Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди. Батафсил
10 май 2024, 11:26

Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди. Батафсил

Apple ўзининг навбатдаги тақдимотида янги моделдаги планшетлар — iPad Air ва iPad Pro`ни намойиш этди. Уларнинг янги моделлари диагонали 11 ва 13 дюймли бўлади. 13 дюймли модель компания тарихидаги энг ингичка қурилмага айланди — 5,1 мм. Батафсил.

Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди
10 май 2024, 11:22

Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди

Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда ветеринария ҳужжатларисиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Улар истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлгач, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

2023 йил бошидан бери лазер нурларининг самолётларга йўналтирилиши бўйича 16 та ҳолат қайд этилди
10 май 2024, 10:23

2023 йил бошидан бери лазер нурларининг самолётларга йўналтирилиши бўйича 16 та ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда 2023 йил бошидан 2024 йил майигача самолётларга лазер нурларининг йўналтирилиши билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилди. Лазер нурлари одамни кўр қилиши, шунингдек, йўловчилар ва самолёт экипажи аъзоларининг ҳаёти ҳамда соғлиғига хавф туғдириши мумкин.

Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра уруш қатнашчисига уй совға қилди
10 май 2024, 10:12

Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра уруш қатнашчисига уй совға қилди

Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси боёвутлик отахон билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан отахонга уй совға қилишни Сирдарё вилояти ҳокимига топширганди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилиб, калитини топширди.

Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди
10 май 2024, 10:00

Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди

Ўзбекистон элчихонаси Деҳли аэропортида 5 кг олтин билан қўлга олинган ўзбекистонликлар терговини назоратга олди. Дипломатик миссия вақтинча ҳибсга олинган фуқаролар билан учрашув ўтказиш чораларини кўрмоқда.

Тошкентда юқори тезликдаги Kia уриб юборган пиёда вафот этди
9 май 2024, 22:37

Тошкентда юқори тезликдаги Kia уриб юборган пиёда вафот этди

Сергели туманидаги автотюнинг устахонаси қаршисида юқори тезликда ҳаракатланган Kia ҳайдовчиси 27 ёшли пиёдани уриб юборди. Фуқаро шифохонада вафот этди. Тармоқларда пиёда икки машина ўртасида уюштирилган пойга йўлагига тушиб қолганини кўриш мумкин.

«Крокус»даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлди — Эмомали Раҳмон
9 май 2024, 18:07

«Крокус»даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлди — Эмомали Раҳмон

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия президенти билан учрашувда «Крокус»даги теракт тожик халқи имижига жиддий зарба бўлганини билдирди. Раҳмон терроризмнинг миллати ва дини йўқлигини, бу глобал муаммо эканини таъкидлади.

Chery автомобиль бренди экологияга қаратилган глобал лойиҳаси билан ўртоқлашди
9 май 2024, 11:00

Chery автомобиль бренди экологияга қаратилган глобал лойиҳаси билан ўртоқлашди

Хитойда 2024 Chery International Business Conference бўлиб ўтди. Унда компания вакиллари янги «Жамоатчилик фаровонлиги ва ESG амалиётлари» лойиҳасини тақдим этди.

«Янги Ўзбекистон» боғида байрам мушаклари отилади
9 май 2024, 10:48

«Янги Ўзбекистон» боғида байрам мушаклари отилади

9 май кечқурун пойтахтдаги «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида мушакбозлик намойиши бўлиб ўтади, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.

«Ўзбекистондан мева-сабзавотларни кутамиз». Мирзиёев ва Путин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни муҳокама қилди
9 май 2024, 09:59

«Ўзбекистондан мева-сабзавотларни кутамиз». Мирзиёев ва Путин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорлик, жумладан, савдо-иқтисодий соҳаларни муҳокама қилди. «Ўзбекистондан ўтган йилгидек мева-сабзавот кутяпмиз. Бу сиз учун ҳам, биз учун ҳам яхши», — деди Путин. «Бизда Россия бозорини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш имкони бор», — деди Мирзиёев.

Арманистон КХШТни молиялаштиришни тўхтатди
9 май 2024, 09:36

Арманистон КХШТни молиялаштиришни тўхтатди

Арманистон 2023 йил ноябрида қабул қилинган КХШТнинг 2024 йил учун бюджети ҳақидаги қарорга қўшилмайди. Шунга қарамай, мамлакат ташкилотнинг аъзоси бўлиб қолади.

Олмалиқда яшаш хонадонига кириб қолган эчкиэмар табиатга қўйиб юборилди (+видео)
9 май 2024, 04:49

Олмалиқда яшаш хонадонига кириб қолган эчкиэмар табиатга қўйиб юборилди (+видео)

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фуқаро хонадонига бир бош дала эчкиэмари кириб қолгани аниқланди. Жонивор Экология вазирлиги ходимлари томонидан очиқ табиатга қўйиб юборилди. Видео.

Suez бош директори — Тошкент сув таъминоти тизимини модернизация қилиш ва Ўзбекистондаги лойиҳалар ҳақида
9 май 2024, 04:27

Suez бош директори — Тошкент сув таъминоти тизимини модернизация қилиш ва Ўзбекистондаги лойиҳалар ҳақида

Франциянинг Suez компанияси етти йилда Тошкент сув таъминоти тизимидаги 30 мингга яқин сув сизиб чиқишини бартараф этишни режалаштирмоқда, деди компания бош директори Пол Бурдийон. Компания оқова сувларни қайта ишлаш ва саноат, қишлоқ хўжалиги, боғ ва паркларни суғоришда фойдаланишни таклиф этмоқда.

ФТА, ЕИ ва БМТТД Ўзбекистонда яшил бюджетлаштиришни қўллаб-қувватлайди
9 май 2024, 03:54

ФТА, ЕИ ва БМТТД Ўзбекистонда яшил бюджетлаштиришни қўллаб-қувватлайди

ЕИ 600 минг евро миқдорида грант ажратди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Франция тараққиёт агентлиги ва БМТТД кўмагида Ўзбекистонда яшил бюджетлаштириш тамойиллари жорий этилади. Бу бюджетни шакллантиришда Барқарор ривожланиш мақсадлари ва экологик кун тартиб ҳисобга олинишини англатади.

Агросаноат, иқлим ўзгариши, мигрантлар ва туризм: Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи
9 май 2024, 03:54

Агросаноат, иқлим ўзгариши, мигрантлар ва туризм: Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Ўзбекистон президенти ЕОИИнинг юбилей саммитида иштирок этиб, Ўзбекистон амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. У агросаноат, «яшил» технологиялар, меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратиш ва туризм йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги фестиваль билан нишонланади
9 май 2024, 03:53

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги фестиваль билан нишонланади

18 май куни Тошкентдаги Ботаника боғида ЕИнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган фестивали бўлиб ўтади. Тадбир давомида ЕИ томонидан молиялаштирилган 40 дан ортиқ лойиҳалар тақдим этилади. Иштирокчиларни ўйинлар ва викториналар, шунингдек, гала-концерт кутмоқда.

2024 йилнинг апрели кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
9 май 2024, 00:00

2024 йилнинг апрели кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўтган апрель ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги энг иссиқ апрель бўлди, шунингдек, метеорологлар кетма-кет 11-ой ҳарорат рекордини қайд этди.

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди
8 май 2024, 23:45

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди

Ўзбекистонда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди. Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида ўрганиш марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. Марказ директорининг мақоми президент маслаҳатчиси ўринбосариникига тенглаштирилди.

Тошкентда 4 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди
8 май 2024, 23:44

Тошкентда 4 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Тошкент шаҳри Темур Малик кўчасидаги бурилиш жойи ёпилгани муносабати билан 9 майдан 30, 95, 110 ва 129-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгаради. Шунингдек, 72-автобуснинг иш вақти 5:00 дан бошланади.

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши кураш такомиллаштирилади. Батафсил
8 май 2024, 23:20

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши кураш такомиллаштирилади. Батафсил

Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши кураш бўйича 4 йиллик миллий стратегия қабул қилинди. Бунда ички ишлар органларини наркотестерлар билан таъминлаш, жиноятларни аниқлашда дронлардан фойдаланиш, мутахассислар тайёрлаш ҳажмини 5 бараварга ошириш ва бошқалар мақсад қилинган. Батафсил.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг