Усмон Раҳимов Олмалиқ ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Қувасой шаҳрида яшаган Ф.М. устахонада дизель ёқилғиси сақлаш учун мўлжалланган бочкани пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлгани оқибатида ҳалок бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 август куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
«АрМИ-2019» доирасида ўтказилган «Ҳарбий-тиббий эстафета» халқаро танлови якунланди. Унда Ўзбекистон жамоаси ғолиб бўлди.
Самара вилоятида заҳарланган Ўзбекистон фуқароларидан бири ҳаётдан кўз юмди, шифохонада қолаётган 48 кишининг аҳволи оғир.
«Энг катта хавф — кадрларнинг савиясида, билимида, илмида ва фидойилигида», — дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев. Ярим йил якунларига бағишланган йиғилишда у ҳар бир амалдор ўз виждони олдида жавобгар бўлиши кераклигини таъкидлади.
«Пойтахт булғамоқда» мақоласи шаҳар аҳолиси ўртасида шов-шувларни келтириб чиқарди. Никита Макаренко ким ҳали ҳам Бўзсувни ифлослантираётганини аниқлаш учун Бўзсув тозалаш иншоотида бўлди.
«Урал ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг А321 самолёти Москва вилоятида двигателига қуш кириб қолгани сабабли маккажўхори даласига қўндирилди. Ҳаво кемасида 234 киши бор эди, 23 йўловчи жароҳатланди.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида «Ласетти"нинг «КамАЗ"нинг орқасига урилиши натижасида икки киши вафот этди, яна икки нафари шифохонага ётқизилди.
Халқ депутатлари Оқдарё туман кенгаши депутати Тўлқин Ҳомидов тумандаги 29-мактаб ёнига ўрнатилган радар ЙҲХ ходимлари томонидан олиб кетилганига норозилик билдирди.
Халқ таълими вазирлиги Самарқанд ва Наманган вилоятларида умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.
Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Евроиттифоқ «Жаслиқ» колониясининг ёпилишини олқишлаб, пенитенциар тизимда ҳам ислоҳотлар бўлишини кутаётганини маълум қилди.
15 августдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи 1400 сўмга қадар оширилади.
Соф олтин-валюта захиралари июль ойида 27,7 млрд долларга етди.
Москва вилоятида ўтказилаётган Халқаро армия ўйинларининг «Танк биатлони» йўналиши бўйича ярим финал баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси энг яхши натижани қайд этиб, финалга йўл олди.
Ҳокимиятларга тадбиркорлик субъектларини мажбурий меҳнат, ҳомийлик ва жамоат тадбирларига жалб қилиш тақиқланди.
Комил Алламжонов ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар модераторлари нафақат ўз маълумотлари, балки улар остидаги сохта аккаунтлар ёки троллар қолдирган фикрлар учун ҳам жавобгар эканини маълум қилди.
Қозоғистонда суд 2018 йил январида «Самара — Чимкент» трассасидаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган автобус эгасини уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Президент ўз фармони билан раҳбарларга хусусий мулк дахлсизлиги тўғрисидаги Конституция нормаларини сўзсиз ижро этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклади. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг