Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариағач туман суди 13 август куни Ордухан Мехтиев — 2018 йил январида «Самара — Чимкент» трассасидаги ёнғинда 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган автобус эгасини уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. У жазони минимал хавфсиз жиноят-ижро тизими муассасасида ўтайди, дея хабар қилди Қозоғистоннинг informburo.kz нашри.

Ордухан Мехтиев Жиноят кодексининг 348-модда 4-қисмида (транспорт воситасининг сифатсиз таъмири ёки уларни техник носоз ҳолда фойдаланишга чиқариш) кўзда тутилган жиноятни содир тганликда айбдор деб топилди.

Йўловчи автобуси 2018 йилнинг 18 январь куни Оқтўбе вилоятида ёниб кетган эди. Салонда 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи бўлган, 52 киши ҳодиса жойида вафот этиб, 5 киши автобусдан чиқиб кета олган эди.

Автобус ҳайдовчиси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва терговдан қочиб, яширинган эди. Ўтган йилнинг декабрида у Тошкентда қўлга олиниб, сўнгра Чимкентга экстрадация қилинган.

Нашр маълумотларига кўра, ўтган йилнинг ноябрида суд автобус ҳайдовчиларини беш йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Ташувчи компания таъсисчилари 3,5 йил муддатга минимал хавфсиз колонияда жазо ўтайди.