2019 йил 14 август куни соат 15:20ларда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри Гулистон МФЙда яшаган 44 ёшли Ф.М. уйи олдида жойлашган устахонада дизель ёқилғиси сақлаш учун мўлжалланган бочкани пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Ф.М. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.