Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми ярим йил якунлари бўйича 14 млн долларга камайиб, 1 август куни куни 27,7 млрд долларни ташкил этди. Ўзбекистон Марказий банки бу борадаги маълумотларни эълон қилди.

Ундан хорижий валютадаги активлар ҳажми — 12,28 млрд доллар (бир ой ичида +820 млн доллар), монетар олтин — 15,08 млрд долларни (-830 млн доллар) ташкил этди.