Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан курси ташқи ва ички омиллар сабабли кескин кўтарилиб кетганини маълум қилди. 10 августдан янги курс белгиланди.
Кўчмас мулкларни бузиш суд қарори билан амалга оширилиши, ҳокимларнинг бу борадаги ваколатини эса бекор қилиш зарур, деб ҳисоблайди депутат Расул Кушербаев.
Хорижга ишлаш учун юборишини айтиб, икки кишидан пул олиб, ваъдасини бажармаган аёлга зарарни қоплаш ва уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Божхоначилар томонидан 1 млрд 100 млн сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди.
Мудофаа вазирлигининг расмий веб-сайти орқали Қуролли Кучлар давлат музейининг экспонатлари билан танишиш мумкин.
Ўзбекистон сув стрессидан азият чекаётган давлат рўйхатида 25-ўринни эгаллади. Мамлакатдаги сув тақчиллиги юқори баҳоланди.
Тошкентдаги «Космонавтлар» метро станциясида вагоннинг ҳаво тарқатиш мосламасидаги носозлик сабабли тутун тарқалиши содир бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилояти божхона бошқармаси лавозимига тайинловлар амалга оширилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» тасарруфидаги автобусларнинг санитария ҳолатларини яхшилаш мақсадида жамоат транспортларини бир кунда 2 марта ювиш ва тозалаш ишлари йўлга қўйилди.
«Ўзбекистон» меҳмонхонаси давлат улушининг бошланғич нархи 10 фоизга пасайтирилиб, 29,7 млн. АҚШ доллари этиб белгиланди.
Бош прокурор буйруғига кўра, Жавлон Санаев Самарқанд туманига, Алишер Турумов Жомбой туманига прокурор этиб тайинланди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар қамоққа олинди.
Риштон туман мактабгача таълим бўлими мудири боғча мудираси лавозимига тайинлаш эвазига 1 минг 200 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.
Халқаро армия ўйинларининг «Танк биатлони» мусобақасида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари энг яхши натижа билан ярим финалга йўл олди.
Подполковник Иброҳимжон Абдураҳмонов Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратида раҳбарлик лавозимига тайинланди.
Кувайтда ўтказилган бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 10 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалга эга чиқди.
Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқотда Қирғизистондаги вазият тез орқада барқарорлашишига умид билдирди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида учта автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 10 ёшли бола ҳалок бўлди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳукуматга таслим бўлди, уни қўлга олиш операцияси икки кун давом этди.
Қашқадарё, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳокимларини ишдан бўшатишни вазиятдан чиқишнинг энг осон йўли деб топилди. Уларга улар йўл қўйган хатоларни тузатиш, фуқароларнинг мулкий ҳуқуқлари ва ҳукуматга ишончини тўлиқ тиклаш топширилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг