2019 йил 13 август куни соат 04:00 ларда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Янгиариқ» МФЙда яшаган 28 ёшли А.А. ўзининг «Ласетти» русумли автомашинасини Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги «Хонимқўрғон» ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» йўлида ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган 53 ёшли И.А. бошқарувидаги «КамАЗ-5410» русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Ласетти» автомашинаси ҳайдовчиси А.А. ва йўловчиси Фарғона шаҳрида яшаган 35 ёшли Ж.Ю. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. «Ласетти"даги қолган икки нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.