Иқтисодиёт

Ўзбекистон Тожикистондан 1,2 млрд кВт соат электр энергиясини импорт қилади
18 май 2023, 13:02

Ўзбекистон Тожикистондан 1,2 млрд кВт соат электр энергиясини импорт қилади

2023 йилнинг май-сентябрь ойларида Ўзбекистон Тожикистондан 1 млрд 285 млн кВт соат электр энергиясини импорт қилади.

Тижорат банкларида доллар курси сезиларли кўтарилди
18 май 2023, 09:53

Тижорат банкларида доллар курси сезиларли кўтарилди

Тижорат банклари 18 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 405 — 11 450 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 480 — 11 520 сўм.

ЕТТБ Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилишини молиялаштиради
17 май 2023, 21:41

ЕТТБ Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилишини молиялаштиради

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ACWA Power Wind Karatau компаниясига Нукусда 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш учун 19,3 млн доллар кредит ажратди.

Газ қазиб олишни кўпайтириш учун конлар ва қудуқларни рақамлаштириш зарур — «Ўзбекнефтгаз» раҳбари
17 май 2023, 20:43

Газ қазиб олишни кўпайтириш учун конлар ва қудуқларни рақамлаштириш зарур — «Ўзбекнефтгаз» раҳбари

Газ қазиб олишни кескин ошириш вазифасини бажариш учун конлар ва қудуқларни рақамлаштириш талаб этилади, деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов. Унинг сўзларига кўра, бу ишларни йил охиригача якунлаш режалаштирилган.

Сунъий интеллектнинг жорий этилиши Ўзбекистонда 430 минг янги иш ўрни яратиши мумкин — ОТБ тадқиқоти
17 май 2023, 16:14

Сунъий интеллектнинг жорий этилиши Ўзбекистонда 430 минг янги иш ўрни яратиши мумкин — ОТБ тадқиқоти

Тўртинчи саноат инқилобининг сунъий интеллект каби технологияларидан фойдаланиш Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикувчилик саноатида 100 мингта, қурилиш соҳасида 334 мингта янги иш ўрни яратиш имконини беради. Бу борада Осиё тараққиёт банкининг янги тадқиқотида сўз борган.

ЕИ ва ФТА Ўзбекистоннинг 2030 йилгача яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлайди
17 май 2023, 15:38

ЕИ ва ФТА Ўзбекистоннинг 2030 йилгача яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлайди

Европа Иттифоқи, Франция тараққиёт агентлиги ва Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг 2030 йилгача яшил иқтисодиётга ўтиши бўйича стратегиясини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш борасидаги битимни имзолади.

OTP Bank 2 ҳафта ичида «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш бўйича биринчи битимни якунламоқчи
17 май 2023, 15:16

OTP Bank 2 ҳафта ичида «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш бўйича биринчи битимни якунламоқчи

«Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш бўйича биринчи битим икки ҳафта ичида якунланиши режалаштирилмоқда, деди OTP Bank директори ўринбосари Ласло Вульф. Унинг сўзларига кўра, OTP 2022 йил декабрь ойида хусусийлаштириш тўғрисидаги битим имзолангандан бери «Ипотека-банк»ни ривожлантириш устида ишламоқда.

«Вақтимиз оз қолди». Жамшид Ходжаев — Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида
17 май 2023, 14:30

«Вақтимиз оз қолди». Жамшид Ходжаев — Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида

ЖСТга аъзо бўлиш давлат корхоналари учун жаҳон бозорига йўл очади, улар рақобатга тайёр бўлиши, айрим тармоқлар ўз ривожланиш моделини қайта кўриб чиқиши керак, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев. Унинг таъкидлашича, ЖСТга аъзолик «жуда қисқа муддатда ва кейинги тенденция динамик бўлади».

Ўзбекистонда «яшил энергия» сертификатлари жорий этилади
17 май 2023, 11:48

Ўзбекистонда «яшил энергия» сертификатлари жорий этилади

Ўзбекистонда электр энергиясининг қайта тикланувчи манбалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи «яшил энергия» сертификатлари тизими босқичма-босқич жорий этилади. Сертификатлар эркин муомалада бўлади ва бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказилиши мумкин.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 430 — 11 475 сўм этиб белгиланди
17 май 2023, 10:03

Банкларда долларнинг сотув курси 11 430 — 11 475 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 17 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 430 — 11 475 сўм.

Ўзбекистонликларнинг нархлар сунъий оширилишига бўлган хавотири кескин ошди
16 май 2023, 22:16

Ўзбекистонликларнинг нархлар сунъий оширилишига бўлган хавотири кескин ошди

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари апрель ойида пасайишда давом этди, деб хабар берди Марказий банк. Шу билан бирга, респондентлар орасида нархлар ва иш ҳақининг сунъий оширилишини кутилаётган инфляциянинг асосий омиллари деб ҳисобловчилар улуши кескин ошган.

Korzinka кассаларида картадан нақд пул ечиш хизмати йўлга қўйилди
16 май 2023, 18:54

Korzinka кассаларида картадан нақд пул ечиш хизмати йўлга қўйилди

Марказий банк «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилган Korzinka супермаркетлар тармоғи кассаларида банк карталаридан нақд пул ечиш хизмати йўлга қўйилганини маълум қилди. Синов жорий йил 1 ноябрига қадар давом этади.

ЕТТБ 2023 йилда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ўсишини прогноз қилмоқда
16 май 2023, 15:08

ЕТТБ 2023 йилда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ўсишини прогноз қилмоқда

Марказий Осиё давлатлари ноқулай геосиёсий вазиятга чидамлилик кўрсатмоқда. ЕТТБ прогнозига кўра, минтақа иқтисодиёти 2023 йилда 5,2 фоизга ўсади ва келгуси йилда ҳам ўсишда давом этади.

Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариладиган 14 та туман номи маълум бўлди
16 май 2023, 14:50 1

Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариладиган 14 та туман номи маълум бўлди

Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқариш дастури (йўл-транспорт ва бошқа инфратузилмани яхшилаш бўйича) Ўзбекистоннинг 14 туманида, жумладан, Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳам амалга оширилади. 2024 йилдан бошлаб ушбу дастур бутун республика бўйлаб жорий этилиши мумкин.

Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очади
16 май 2023, 14:21

Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очади

Mastercard Ўзбекистонда биринчи расмий ваколатхонасини очади. Шунингдек, компания ЕТТБ билан кичик бизнес эгалари, айниқса, аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Тижорат банкларида доллар курси яна тушди
16 май 2023, 10:45

Тижорат банкларида доллар курси яна тушди

Тижорат банклари 16 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 420 — 11 475 сўм.

Ўзбекистонда қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади
16 май 2023, 09:58

Ўзбекистонда қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади

Республикада 1 июлгача барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади. 2024 йил 1 октябргача республикада қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади.

Бағдод туманида давлат хизматчилари уйига қуёш панелларини ўрнатишга мажбурлангани рад этилди
15 май 2023, 18:03

Бағдод туманида давлат хизматчилари уйига қуёш панелларини ўрнатишга мажбурлангани рад этилди

Бағдод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари ўз хонадонларига қуёш панеллари ўрнатишга мажбурлангани айтилганди. Ҳокимлик ва бўлим бундай топшириқ бўлмагани, ҳисобчи ва котибадан «нотўғри маълумот бергани учун» тушунтириш хати олинганини маълум қилди.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 440 — 11 490 сўм этиб белгиланди
15 май 2023, 10:21

Банкларда долларнинг сотув курси 11 440 — 11 490 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 15 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 375 — 11 420 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 490 сўм.

1-чоракда иккиламчи уй-жойларни ипотека асосида сотиб олиш уч баробардан кўпроққа ортди
15 май 2023, 10:16

1-чоракда иккиламчи уй-жойларни ипотека асосида сотиб олиш уч баробардан кўпроққа ортди

I чоракда Ўзбекистон аҳолисининг ипотека кредитларига бўлган талаби юқорилигича қолди, дейилади Марказий банк ҳисоботида. Бу даврда жами 3 трлн 260 млрд сўмлик кредитлар берилган. Янги биноларда уй-жой сотиб олиш учун ажратилган маблағлар ҳажми эса камайган, иккиламчи бозорда уч бараварга кўпайган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг