Апрель ойида Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорларнинг кейинги 12 ой давомида инфляцион кутилмалари пасайишда давом этди. Марказий банк ўтказган сўров якунларида бу ҳақда сўз боради.

Аҳоли инфляцион кутилмалари ўртача 14,1 фоиз (март ойига нисбатан -0,3 фоиз), тадбиркорларда — 13,9 фоиз (-0,2 фоиз)ни ташкил этди. Шу билан бирга, аввал хабар берганимиздек, январь ойида энергетика инқирози фонида ўртача кўрсаткич 2020 йил июлидан бошлаб максимал даражага етди — мос равишда 18,9 ва 18,7 фоиз.

Инфляцион кутилмалар бўйича энг пессимистик вилоят Бухоро вилояти бўлди. Ушбу ҳудуддаги респондентлар инфляция 15,4 фоиз бўлишини кутмоқда. Энг оптимистик умидлар Қорақалпоғистонда — 12,4 фоиз.

Апрель ойидаги сўровлар аҳоли қўрқувида сунъий нархларнинг кўтарилиши омили кескин — 22 пунктга ошиб, 40 баллга етгани билан боғлиқ жиҳатни яққол кўрсатди.

Аҳоли кейинги 12 ойда нархларнинг ошишига асосан иш ҳақининг ошиши таъсир қилишидан хавотирда — респондентларнинг 50 фоизи (март ойида — 38 фоиз), валюта курсининг ўзгариши — 45 фоизи (51 фоиз), бўлажак инфляция нархларнинг сунъий ўсишида асосий омил деб ҳисоблайдиганлар 18 фоиздан 40 фоизга кескин кўтарилди.

Тадбиркорлар ҳали ҳам инфляцияга валюта тебранишлари — 43 фоиз (50 фоиз), иш ҳақининг ошиши — 41 фоиз (34 фоиз), шунингдек, ёқилғи ва транспорт хизматлари нархининг ошиши — 29 фоиз (33 фоиз) таъсир қилади, деб ҳисоблашади.

Респондентларнинг қарийб учдан бир қисми йил охиригача инфляцияни расман прогноз қилинган даражада (9−12 фоиз) кутмоқда.

инфляцион кутилмалар, инфляция