дайжест

Ўзбекистон Афғонистон бизнеси учун «энг қулай шарт-шароитлар» яратишга тайёр (+фото)

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокаралар ўтказди. Улар мулоқотда Афғонистондаги савдо, транзит, инвестицияларни ривожлантириш, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа масалаларга тўхталди (+фото).


дайжест

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлди

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрига кўра, мусулмонлар ҳуқуқларини чеклайди. Ўзгартиришлар 2019 йилда қабул қилинганди, бироқ мамлакатда бошланган оммавий норозилик намойишлари туфайли кейинга қолдирилган.


дайжест

Президент уй-жой қуриш учун қўшимча ерлар аукционга қўйилиши ҳақида топшириқ берди

Президент уй-жой бозорида нарх ошишининг олдини олиш учун таклифни ошириш зарурлигини айтди. Бунинг учун вилоят ҳокимлари уй-жой қуриш учун қўшимча 20 гектар, пойтахтда 60 гектар ерни аукционга қўйиши керак. Шунингдек, президент аҳоли ва пудратчиларга ҳам янги имкониятлар берилиши ҳақида гапирди.


дайжест

Хитойлик инвесторлар реновация дастури бўйича Тошкентнинг Оқтепа массивида кўп қаватли уйлар қуради

Хитойлик инвесторлар Тошкентнинг Оқтепа массивидаги эски икки қаватли турар жойлар ўрнида кўп қаватли уйлар қурадиган реновация дастурини амалга оширади. Бунинг учун бюджет маблағларидан фойдаланмаган ҳолда 360 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилади.


дайжест

Техник носозликлар туфайли «Ташаббусли бюджет» бўйича овоз бериш жараёни 16 мартгача тўхтатилди

Техник носозликлар сабаб «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади, дея хабар берди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Айни вақтда мутахассислар камчиликларни бартараф этиш устида ишламоқда.


дайжест

Маданият вазирлиги «маданиятли инсонлар»га кўнгилочар тадбирлар учун бепул чипталар совға қилмоқчи

Маданият вазирлиги газ ва электрдан қарзи йўқ, маъмурий жавобгарликка тортилмаган «намунали ва маданиятли инсонлар»ни аниқлаб, уларга кўнгилочар тадбирларга бепул чипталар совға қилмоқчи. «Лойиҳа ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган, бунинг учун бироз вақт керак», — деди вазирлик ходими.


дайжест

Ҳоким ёрдамчиси Сирдарё туманига ҳоким бўлди

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига Мусурманкул Хатамов ҳоким бўлди. У аввал вилоятнинг бошқа туманида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган.


дайжест

Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи квадратига 1140 долларни ташкил этмоқда — ИТИМ

Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи февраль ойида 1,6 фоизга ошиб, квадратига 1140 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг учта тумани — Миробод, Яшнобод, Яккасаройда нархлар ошди, Бектемир ва Учтепа туманларида эса пасайди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида.


дайжест

Президент «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди

Айрим вилоятларда «Янги Ўзбекистон» массивларини қуришда кечикиш кузатилмоқда. Президент 1 июлга қадар қурилиш ишларини жадаллаштириш ва 474 та уйни фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берди. «Улкан марраларга эришиш учун уй-жой қурилиши ҳажмини ҳар йили 20 фоизга ошириб боришимиз керак, — деди у.


дайжест

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Новосибирск шаҳридаги бош консул лавозимида ишлаган.


дайжест

Фирибгарлик учун қидирилаётган шахс Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган 35 ёшли эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари сўралади.


дайжест

Хоразмда биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилиб, жаримага тортилди

Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида биринчи синф ўқувчисини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди ва маъмурий жавобгарлик бўйича жаримага тортилди.


дайжест

Uzbekistan Airways Boeing 787 Dreamliner самолёти қанотидаги бўёқ кўчиб кетганига изоҳ берди

Uzbekistan Airways`нинг хабар беришича, Boeing 787 Dreamliner самолётининг композит қисмларида бўёқнинг кўчиб кетиши муаммоси бир неча йиллардан буён кузатилмоқда. Boeing тавсиясига кўра, эксплуатантлар самолёт қайта бўялгунига қадар вақтинча махсус ёпишқоқ лентадан фойдаланмоқда.


дайжест

Байден ва Трамп президентликка номзодини қўйиш учун етарли бўлган овозларни тўплади

Жо Байден ва Дональд Трамп Демократлар ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида расман кўрсатилиши учун етарлича овоз олди. Бу АҚШ президентлик сайловларида қарийб 70 йил ичидаги биринчи реванш учрашуви бўлади.