Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи февраль ойида 1,6 фоизга ошиб, квадрат/метрга 1140 долларни ташкил этди, дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг кўчмас мулк бозори бўйича шарҳида.

Пойтахтнинг учта тумани Миробод, Яшнобод, Яккасаройда нархлар 2 фоиздан 6 фоизгача ошгани қайд этилди. Бектемир ва Учтепа туманларида эса иккиламчи уй-жойлар мос равишда 1,1 фоиз ва 0,4 фоизга арзонлади. Умуман, Тошкентда иккиламчи уй-жой бозори йил давомида 17,3 фоизга ўсди. Ўсиш суръатларининг 2,7 фоиз пунктига пасайиши кузатилди.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказиИнфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мамлакат бўйича февраль ойида кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича 22,2 мингта шартнома тузилди. Бу январь ойига нисбатан 2 фоизга кўп.

Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказиИнфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Февралда мамлакат иккиламчи уй-жой бозори 0,8 фоизга ўсди. Йиллик ҳисобда иккиламчи нархлар 14,1 фоизга ошди. Энг сезиларли ўсиш Тошкент (26 фоиз), Бухоро (24,1 фоиз) ва Андижон (24,0 фоиз) вилоятларида қайд этилди. Ой давомида кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича 22,2 мингта шартнома тузилди. Бу январь ойига нисбатан 2 фоизга кўп.

Ҳудудлар бўйича йил бошида бир қатор ҳудудларда қайд этилган фаолликнинг пасайиши февраль ойида тўлиқ тикланди. Юқори ўсиш суръатлари Тошкент (14 фоиз), Андижон (16 фоиз) ва Фарғона (13 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият

Уй-жой ижараси бозорида нархларнинг пасайиши кузатилди. Январь ойида ижара бозори 2,2 фоизга пасайган бўлса, февраль ойида эса 1,1 фоизга пасайиб, 1 квадрат метр учун 8,9 долларни ташкил этди. Йиллик ҳисобда ижара ҳақининг энг кўп пасайиши Олмазор, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида 13 фоиздан 18 фоизгача қайд этилди. Бектемир ва Шайхонтоҳур туманларида эса ойлик ижара ҳақи ошди, бу ерда уй-жойни ижарага олиш мос равишда 3,5 фоиз ва 2,5 фоизга қимматлади.

Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида ижара нархи юқорилигича сақланиб қолмоқда. Бу туманларда уй-жойни ижарага олиш ўртача квадрат метр учун 11 долларга тушади. Нисбатан арзон уй-жой ижараси Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида сақланиб қолмоқда ва квадрат метр учун 6 доллардан 8 долларгача ўзгариб туради.