дайжест

«Мингдан зиёд ўзбеклар қамоқхонада ўтирибди». АҚШга ноқонуний йўл билан бориб, депортация қилинганлар бошдан кечирганлари ҳақида

АҚШга ноқонуний йўллар билан кирган 74 нафар Ўзбекистон фуқароси 3 март куни ватанга қайтарилганди. Улардан баъзилари йўл ва қамоқхоналардаги қийинчиликлар ҳақида сўзлаб беришди.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат жадал равишда кўтарилиб боради, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечалари −2…+5, кундуз кунлари +4…+18 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. 8 мартда баъзи жойларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин.


дайжест

Қашқадарёда кучсиз зилзила қайд этилди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди.


дайжест

Олмаота яқинида кучли зилзила содир бўлди, аҳоли ваҳима сабаб кўчага чиқди

Олмаота яқинида 6,1 магнитудали зилзила юз берди, шаҳарда зилзила кучи 5 баллни ташкил этди. Метро фаолияти тўхтатилди, полиция кучайтирилган иш тартибига ўтказилди. Кўплаб шаҳарликлар ваҳима ичида кўчага чиқди.


дайжест

Данияр Камиловнинг компанияси Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи эгасига айланди

Собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг ўғли Данияр Камиловнинг компанияси Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи эгасига айланди. Аввалроқ UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи «Ўзбекнефтгаз»дан ушбу компания таркибига ўтказилган эди.


дайжест

МСК раҳбари АҚШда президентлик сайловлари бўйича праймериз кузатувида иштирок этмоқда (+фото)

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва комиссия вакиллари АҚШда президентлик праймеризларида овоз беришга тайёргарлик кўриш жараёни билан танишиш мақсадида Калифорния штатида бўлди. Ташриф давомида улар АҚШда қўлланиладиган замонавий сайлов технологияларини ҳам ўрганадилар.


дайжест

Янгийўл туманида эр-хотин ис газидан вафот этди

3 март куни эрталаб Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга кадар текширув кетмоқда.


дайжест

Тошкентда ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар 6 та медаль олди. Совриндорлар ҳақида нималар маълум?

Тошкентда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонликлар аввалгига қараганда каттароқ натижага эришди. Улар 6 та медаль олиб, Франция ва Япониядан кейин умумҳисобда 3-ўринда бўлди. Достон Рўзиев ва Музаффарбек Тўрабоев олтин медаль олди, Давлат Бобонов бронза билан турнирни якунлади.


дайжест

АҚШ элчихонаси Америкага ноқонуний равишда борганларни депортация қилиш давом этишини билдирди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга хавфсиз ва қонуний йўллар орқали сафар қилишга чақирди. Элчихона Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаганларни депортация қилиш ишлари давом эттирилишини билдирган.


дайжест

Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкентдан Прагага мунтазам рейсларни йўлга қўяди

Апрелдан Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент-Прага йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Рейслар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади. Бу йўналишдаги парвоз охирги марта 2014 йилда амалга оширилганди.


дайжест

Хоразмда маҳсулотларга божхона тўловлари тўланмайдиган «Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонаси яратилади

Президент қарори билан Шовот туманида 3,1 гектар ерда «Ўзбекистон-Туркманистон» савдо зонаси ташкил қилинади. Унда фақат 2 мамлакат маҳсулотлари сотилади. Маҳсулотларни киритишда божхона тўлови тўланмайди. Туркманистон орқали келувчи чет элликлар визасиз, паспорт билан 15 кун ҳудудда бўлиши мумкин.


дайжест

Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади. Суғурта полисларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади.


дайжест

Якшанба куни янада камроқ АГТКШлар фаолият юритди, электр энергияси чекловлари ошди

Ўзбекистонда 3 март куни иш фаолиятидаги АГТКШлар сони камайди. Электр таъминоти чекловлари 960 МВтга етди. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бензин ва дизель ёқилғиси талабга мос ҳажмда етказиб берилмоқда.


дайжест

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кучли 5 нафар шахматчиси қаторига кирди

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Чехияда ўтказилаётган супертурнирда учта ғалаба қайд этганидан сўнг онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли беш шахматчисидан бирига айланди.


дайжест

Ўзбекистон Freedom House эркинлик рейтингида яна 12 балл тўплади

Freedom House`нинг янги эркинлик рейтингида Ўзбекистон 100 баллдан 12 балл тўплади — мамлакат ҳали ҳам «эркин эмас» мақомида. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам шу тоифада қолмоқда. Финляндия энг юқори ўринни олди.