3 март тонгида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.

Аниқланишича, туманнинг Янги бўстон кўчасидаги уйда яшовчи эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланган ва ҳодиса жойида вафот этган.

Янгийўл шаҳар туманлараро суд тиббий экспертиза бўлимининг 3 мартдаги бирламчи маълумотномасига кўра, уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш, мия ва ўпка шиши сабаб бўлгани кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.