1−3 март кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича халқаро «Катта дубулға» турнири ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлди. Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ўзбекистонликлар Франция ва Япониядан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди.

Февраль ойида Боку шаҳрида ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар: Диёра Келдиёрова олтин, Ҳалима Қурбонова ва Достон Рўзиев бронза медални қўлга киритганди. Бу сафар улардан фақат Достон Рўзиев яна медалга эга чиқди.

Тошкентдаги мусобақада иштирок этган совриндорлар:

Олтин медаль:

-60 кг: Достон Рўзиев
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Музаффарбек Тўрабоев 2022 йил Тошкентда ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллаб, чемпионликни қўлга киритганди. 2023 йил Венгрияда ўтган Masters турнирида ўзбекистонлик дзюдочи яна ғолиб бўлганди. Бундан ташқари, Достон Рўзиев олган олтин медаль жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун 1000 очко тақдим қилди.

дзюдо, катта дубулға, моқ, спорт, тошкент

дзюдо, катта дубулға, моқ, спорт, тошкент

Кумуш медаль:

-52 кг: Гулҳаё Жўраева.

Жаҳон рейтингида 59-поғонада келаётган Жўраева ярим финалда 6-ўринда турган Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори, буюк британиялик Челси Жайлсдан устун келди. Гарчи у ҳал қилувчи баҳсда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финалчиси, дунё биринчилигининг кўп карра совриндори, жаҳон рейтингида 3-ўринда турган франциялик Амандин Бушарга имкониятни бой берган бўлса ҳам мухлис ва мутахассислар ўзлари учун янги истеъдодни кашф этишди.

Маълумот учун, Гулҳаё Жўраева бундан аввал ўз кучини самбо спорт турида ҳам синаб кўрган. У Грецияда самбо бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиққан.

дзюдо, катта дубулға, моқ, спорт, тошкент

Бронза медаль:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-90 кг: Давлат Бобонов

дзюдо, катта дубулға, моқ, спорт, тошкент

дзюдо, катта дубулға, моқ, спорт, тошкент

дзюдо, катта дубулға, моқ, спорт, тошкент

Эслатиб ўтамиз, Давлат Бобоновнинг «Катта дубулға» мусобақасидаги медаллари тўққизтага етди. У 2022 йилда Тошкентда ўтган мусобақада дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлганди. Шаҳрам Аҳадов эса ушбу турнирда бешинчи бор совриндор бўлмоқда.

Бронза медали учун баҳсда жароҳат олган Обидхон Нўмонов тақдирлаш маросимида иштирок эта олмади. Сабаби, қозоғистонлик Данияр Шамшаев беллашувда тақиқланган усулни қўллагани учун ҳамюртимиз бронза медали билан тақдирланадиган бўлди. Шу тариқа, Нўмонов ва Аҳадов ўз ҳисобларига жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун 500 очкони қўшиб қўйишди.

Мусобақа фотолари:

Достон Рўзиев

Музаффарбек Тўрабоев

Гулҳаё Жўраева

Шаҳрам Аҳадов

Обидхон Нўмонов

Давлат Бобонов