Шерзод Абдуназаров Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига раҳбар этиб тайинланди, дея хабар қилди «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Шерзод Абдуназаров 1982 йилда туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Таҳлил ва прогнозлаш олий мактабини тамомлаган.

2007 йилдан буён у Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ва Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаб келган. Тайинловга қадар ушбу бош консулликда 1-котиб лавозимида ишлаб келаётганди.

Истанбулдаги бош консулликка 2020−2023 йилларда раҳбарлик қилиб келган Амирсаид Аъзамхўжаев 2023 йилнинг ноябрида Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланганди.

Ўзбекистоннинг мазкур бош консуллиги округи таркибига Туркиянинг Истанбул шаҳри, Ойдин, Баликесир, Билежик, Бурса, Измир, Кожаели, Киркларели, Маниса, Бодрум, Сакаря, Текирдағ вилоятлари, шунингдек, Болгария, Кипр ва Руминия киради.