Фарғона аилояти Олтиариқ туманида қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар ушланди, дея хабар берди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтган. Бунинг эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, унинг номига «Б» тоифадаги қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб бергани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.