Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП, my.gov.uz) ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича сўровнома эълон қилди.

Ушбу ҳавола орқали сўровномада иштирок этиш мумкин. Саволлар орасида давлат хизматларидан фойдаланиш частотаси, замонавий қурилмалардан фойдаланиш, рўйхатдан ўтиш қулайлиги, порталдан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар ва бошқалар бор.

Аввалроқ «Газета.uz» Дилмурод Юсуповнинг ногиронлиги бўлганлар учун давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти мониторинги ҳақидаги колонкасини (рус тилида) эълон қилганди. Унда, хусусан, турли шаклдаги ногиронлиги бўлган шахслар учун ресурснинг рақамли мавжудлигини диққат билан кузатиб бориш зарурлиги ҳақида сўз боради.