«тайинлов» тегли мақолалар


Женисбек Пиязов олий таълим вазирининг маслаҳатчиси бўлди
15 апрель 2024, 12:22

Женисбек Пиязов олий таълим вазирининг маслаҳатчиси бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маданият ҳамда санъатни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Мазкур лавозим жамоатчилик асосида жорий этилган ва унга ҳақ тўланмайди.

Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар ва Пискент туманига ҳоким в.б. тайинланди
13 апрель 2024, 10:15

Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар ва Пискент туманига ҳоким в.б. тайинланди

Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Музаффар Арипов эса Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди
8 апрель 2024, 12:25

Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди

Одил Мусанов Жиззах вилояти Арнасой туманига ҳоким этиб тайинланди. У шу пайтгача вилоятнинг Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасида ишлаб келаётганди.

Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
4 апрель 2024, 12:18

Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Шохрух Далиев олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Отабек Маҳкамов эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
2 апрель 2024, 09:30

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

Рустам Ғафуров Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи эди.

Комилжон Муллажанов Сайхунобод тумани ҳокими бўлди
11 март 2024, 10:49

Комилжон Муллажанов Сайхунобод тумани ҳокими бўлди

Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Абдурахим Умаров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди
7 март 2024, 18:04

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди

Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили бўлди. Бунгача у Сенат раиси котибияти раҳбари бўлган.

Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангарон шаҳрига ҳоким бўлди
26 феврал 2024, 12:38

Бандлик вазирлиги бўлими бошлиғи Оҳангарон шаҳрига ҳоким бўлди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрига Музаффар Ражаббоев ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Шаҳарнинг собиқ ҳокими февраль бошида лавозимини тарк этганини эълон қилиб, аҳолига миннатдорлик билдирганди.

Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
20 феврал 2024, 10:51

Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимига Шерали Жўраев, Навоий вилояти ҳокимига эса Элбек Ғаффоров ўринбосар этиб тайинланди.

Бағдод, Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳокимлар тайинланди
20 феврал 2024, 09:42

Бағдод, Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод туманига, Қодиржон Эркабоев эса Учкўприк туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Элликқалъа туманига янги ҳоким тайинланди
15 феврал 2024, 15:36

Элликқалъа туманига янги ҳоким тайинланди

Валижан Ниязимбетов Элликқалъа туманига ҳоким этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.

Учқўрғон ва Олтинкўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди
14 феврал 2024, 11:47

Учқўрғон ва Олтинкўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Отавуллахон Расулов Андижон вилоятининг Олтинкўл туманига, Муҳаммад Ҳайдаров Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди.

Шерзод Салихов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди
5 феврал 2024, 18:09

Шерзод Салихов Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди

Тошкент вилояти Чиноз туманига Шерзод Салихов ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси бўлди
4 феврал 2024, 10:49

Абдусалом Хатамов Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Ўмонга янги тайинланган элчиси Абдусалом Хатамов Маскат шаҳрига етиб борди. У 2018 йилдан буён Екатеринбург (Россия) шаҳридаги бош консулликни бошқариб келаётганди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига икки ўринбосар тайинланди
3 феврал 2024, 12:10

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига икки ўринбосар тайинланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага Фарход Боқиев ҳамда Сардор Раджабов ўринбосар этиб тайинланди. Боқиев Сенат қўмитаси раиси ўринбосари, Раджабов эса мазкур вазирлик департаменти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Сурхондарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
31 январ 2024, 13:36

Сурхондарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Полковник Тимур Исмаилов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бошқарманинг аввалги бошлиғи полковник Абдувохид Исмаилов эса Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Қашқадарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
30 январ 2024, 12:43

Қашқадарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Абдувохид Исмоилов Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбари бўлиб ишлаган.

Чиноз ҳокими Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари в.б. бўлди
29 январ 2024, 17:54

Чиноз ҳокими Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари в.б. бўлди

2021 йилнинг январидан Чиноз тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлди.

Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди
29 январ 2024, 10:52

Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Меҳриддин Абдуллаев эса раиснинг биринчи ўринбосари бўлди.

Бўка туманига янги ҳоким тайинланди
16 январ 2024, 17:48

Бўка туманига янги ҳоким тайинланди

Бахтиёр Бегматов Бўка туман ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг