Нева дарёси устидаги шаҳар Санкт-Петербург тарихий ва маданий мероси билан машҳур бўлиб, бутун дунёдан туристларни ўзига жалб қилади. Аммо, шаҳар маданий марказлигидан ташқари, Россиянинг гастрономик, ишбилармонлик ва илмий-маърифий пойтахти, шунингдек тиббий ва соғломлаштириш туризми маркази унвонларига эга эканлигини кўпчилик билмайди.

Ҳар бир йўналиш ҳақида «Ипак йўлида туризм — 2023» Тошкент халқаро ярмаркасида Санкт-Петербург туризм соҳасининг вакиллари батафсил сўзлаб бердилар. Санкт-Петербургнинг бу воқеада иштирок этиши икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ўзаро ривожлантиришга қаратилган яхши анъанага айланиб бормоқда.

ипак йўлидаги туризм, реклама

«Шаҳар классик сайёҳлик жойларини яқиндагина харитада пайдо бўлган янгилари билан бирлаштириб, қизиқарли вақт ўтказиш учун кўплаб вариантларни таклиф этади», — дея таъкидлади Санкт-Петербург Конвенция ва кўргазма бюроси бош директори ўринбосари Екатерина Карпова шаҳар сайёҳлик салоҳиятининг тақдимотларидан бирида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бундай жойлар орасида Gazprom Arena стадиони ёнидаги Крестовский оролининг стрелкаси, Европадаги баланд осмонўпар бино ёнидаги «Лахта марказ» қирғоғи, «Янги Голландия» орол-бўйи, 1-сонли Планетарий, «Севкабел порт» жамоат жойи ва «Форт ороли» бойи бор.

Кўргазмада сайёҳлар учун анъанавий ҳудудлараро йўналишлар ҳам тақдим этилди. Уларнинг орасида Шимолий-Ғарбий Россиянинг тарихий аҳамиятга эга бўлган шаҳарлари ва вилоятлари орқали ўтадиган юзлаб йўналишларни бирлаштирган «Россиянинг кумуш маржони» лойиҳаси бор.

«Император йўналиши» миллий туризм лойиҳаси Россиянинг 29 та ҳудуди бўйича тарихий-маданий йўналишларни таклиф этади. «Икки шаҳар — миллион таассурот» лойиҳасида эса Санкт-Петербург ва Москванинг қизиқарли воқеалари ва диққатга сазовор жойларига ташриф буюришга алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳар қайси саёҳатда миллий ошхоналар билан танишиш бўлади. Ҳамда бу соҳада Санкт-Петербург шунчалик муваффақиятга эришдики, у Россиянинг ошпазлик пойтахти унвонини олди. Шаҳарда ҳар хил дид ва ҳамён учун мўлжалланган 8000 дан ортиқ оммавий овқатланиш муассасалари ишлайди, хилма-хил фестиваллар эса ҳақли равишда ташриф қоғозларидан бири ҳисобланади. Уларнинг йириклари орасида — миллий ошхоналар фестивали, «Оҳ! Ҳа! Овқатлар» ёзги фестивали, Санкт-Петербург ресторан фестивали ва анъанавий «Масленица» байрами.

Тиббий туризм дам олишни соғломлаштириш билан бирга қўшиш имкониятини берадиган нисбатан янги йўналишга айланди.

«Давлат ва тижорий тиббиёт ташкилотлари хорижий туристлар учун юқори сифатли имкониятларни — диагностика, тезкор даволаниш ва реабилитация, бутун организмни бир кунлик кўрикдан ўтказиш дастурлари, комплекс равишда кўрикдан ўтказиш, соғломлаштириш ва санатория-курорт даволанишини — тақдим этмоқда», — деди Тиббий туризм йўналиши бўйича Санкт-Петербургнинг туризмни ривожлантириш Қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Светлана Белова, ҳамда қўмитанинг тасарруфида 350 га яқин тиббиёт муассасалари борлигини, шунингдек, шаҳарда 50 федерал марказлари, 130 хусусий клиникалар иш олиб бораётганини таъкидлади.

ипак йўлидаги туризм, реклама

Санкт-Петербургнинг маданий, илмий-маърифий ва ишлаб чиқариш салоҳияти унинг ишбилармонлик ва воқеа туризми марказига айланишига таъсир кўрсатди. Жаҳон миқёсидаги тадбирлар Шимолий пойтахтда йил давомида ўтказилади.

Шаҳарнинг батафсил афишаси Visit Peterburg расмий порталида Санкт-Петербург воқеаларининг тақвимида тақдим этилган.

Кўп қиррали ва меҳмондўст шаҳар ҳар бир туристга ўзига хос бўлган нарсани топиш имкониятини беради.

Реклама ҳуқуқлари асосида.