12 ноябрь куни Тошкент вилояти Янгиҳаёт туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 машинаси устига дарахт қулаб тушди. Бу ҳақда Millar кўрсатувидаги лавҳада маълум қилинди.

Ҳодиса оқибатида машинанинг орқа ўриндиғида бўлган, 1997 йилда туғилган йўловчи (аёл) шифохонада реанимацион чоралар кўрилганига қарамай, вафот этган. Унга бош мия очиқ жароҳати ташхиси қўйилган. Ҳайдовчи шок ҳолатига тушиб қолгани қўшимча қилинган.

Туман экология бўлими машина устига йиқилган дарахт 40−45 йиллик экани, яқинда ёғиб ўтган ёмғирлар сабабли унинг таги бўшаб қолгани ва шу сабабли илдиз қисми билан қулаб тушганини билдирди.

Айтилишича, дарахт соғлом ҳолатда бўлган, илдизида чириш кузатилмаган.