Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 78-ўринни эгаллади

Ўзбекистон World Justice Project`нинг қонун устуворлиги бўйича йиллик рейтингида 142 давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Рейтинг муаллифларининг фикрича, мамлакат ҳуқуқ тизимидаги энг ёмон ҳолат давлат ваколатларини чеклаш ва ҳокимиятнинг очиқ эмаслиги билан боғлиқ.

Тошкентда юқори тезликдаги Weltmeister 5 та автомобиль билан тўқнашди

Миробод туманида орқага ҳаракатланаётган Hyundai автомобилига юқори тезликдаги Weltmeister электромобили урилиб, сўнг яна 4 та машина билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 3 киши жароҳат олди.

Ойига $10 000 топишни ўргатишни ваъда қилган Ислом Иброҳимов қидирувга берилди

ИИВ тармоқларда «бизнес-тренер»лиги билан танилган Ислом Иброҳимовни қидирувга бергани маълум бўлди. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда. Аввалроқ «Subyektiv» уни ўзи ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш орқали мижоз йиғишда айблаганди.

Ўзбекистон ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этмоқда

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида юқори технологияларни ривожлантириш ва ташкилот ҳудудида соддалаштирилган озиқ-овқат ҳаракатини таъминлаш бўйича янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этди.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Асосий ставканинг жорий даражаси йил охирига қадар инфляциянинг прогноз кўрсаткичлари доирасида шаклланиши учун зарурий пул-кредит шароитларини таъминлашга хизмат қилади, дейилади регулятор баёнотида.

МБ: 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш даври 2025 ёки 2026 йил якунига тўғри келиши кутилмоқда

Марказий банк бир нечта омилни инобатга олиб, 2 та сценарий асосида кейинги йилларда макроиқтисодий ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқди. 5 фоизлик инфяцион таргетга эришиш даври асосий сценарийда 2025 йилнинг иккинчи ярмига, муқобил сценарийда 2026 йил якунига тўғри келиши кутилмоқда.

Кредитлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаган 16 та банк жаримага тортилди

Ўзбекистон Марказий банки 16 та банкни мижозларга кредит ва омонатлар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор этмагани учун жаримага тортди.

Имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш бўйича чоралар давом эттирилади — МБ

Марказий банк келгуси йилларда пул-кредит сиёсати таъсирчанлигини оширишда имтиёзли кредитлаш амалиётини қисқартириш ва бозор тамойиллари асосида шаклланувчи фоиз ставкаларига ўтиш борасида чораларни давом эттиришини билдирди.

ДХХ учта ҳудудда 9 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда савдосига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 9 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда савдосига чек қўйди. Хусусан, иккита ҳолатда Тожикистондан гашиш ва опий олиб келингани аниқланди.

Самарқандда UNWTO тематик офиси ва Халқаро туризм академияси очилди

Самарқанд шаҳрида туризм ташкилотлари ва экспертлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи UNWTO тематик офиси ҳамда Халқаро туризм академияси очилди. Муассаса Швейцария меҳмондўстлик мактаблари тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистонда кибержиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Сенат қўмитасида кибержиноятлар, хусусан, дипфейкка қарши жавобгарликни кучайтириш мақсадида Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилиши муҳокама қилинди. Ноқонуний майнинг фаолияти учун ҳам жазо кучайтирилади.

Сенат қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади

Сенатнинг 46-ялпи мажлиси 27 октябрь куни ўтказилади. Унда «Пробация тўғрисида»ги, «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилади. Шунингдек, болалар омбудсманини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келади

Франция президенти Эммануэль Макрон 1 ва 2 ноябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф дастуридан иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, шунингдек, сув ресурсларини бошқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш ўрин олган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Ўзбекистон болаларига китоб танловлари беринг

Ўзбекистонда сўнгги вақтларда болалар китоблари бозорида таклиф кўпаймоқда. Ёзувчи Динара Мўминованинг фикрича, бундай шароитда фарзандига китоб излаётган ота-оналар учун маёқ вазифасини ўтовчи китоб танловлари ва тавсиявий рўйхатлари зарур. Танловлар болалар адабиётини янада жонлантириши мумкин.

Тошкент ортиқ одамлар ё машиналар шаҳри эмас. У — ўлим шаҳри

Тошкент энди одамлар ё машиналар шаҳри эмас, балки ўлим шаҳри. Кўчада йўл ҳаракатининг барча иштирокчиларини хавф кутади. Аҳоли ҳаётини сақлайдиган пойтахтни қуриш вақти келди, деб ёзади сўнгги икки кунда турли транспорт воситаларида бир неча ЙТҲлар гувоҳи ва иштирокчисига айланган Сабина Бакаева.