Ўзбекистон Марказий банки кредитлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ошкор этмагани учун 16 та тижорат банкига нисбатан жарималар белгилади. Яна 5 та банк огоҳлантириш олди, деб хабар қилди регулятор матбуот хизмати.

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан август-сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Маълум бўлишича, айрим банклар кредитлар ва омонатларга оид маълумотларни тўлиқ ошкор этмаган, банк карталари орқали хизматлар кўрсатиш ҳам «тўлиқ йўлга қўйилмаган».

«Газета.uz» Марказий банкдан гап қайси банклар ҳақида кетаётганига ойдинлик киритишни сўради, бироқ регулятор уларнинг номини ошкор этмади.