Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди

Ўзбекистон президенти келгуси ҳафтада АҚШга боради. Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди, қолаверса, АҚШ ташаббуси билан ўтказилаётган «C5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.

Ўзбекистон президенти Душанбе ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида қатнашади

Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Марказий Осиё беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда беш йил деганда ўтказилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга боради.

«Навбатдаги фантазёр». Ўзбек фаоллари россиялик депутатнинг собиқ СССР давлатлари ҳақидаги фикрига муносабат билдирди

Россия давлат думаси депутати Евгений Фёдоров Россия Собиқ Иттифоқ давлатлари билан уришишга мажбур бўлиши, улар СССРдан ноқонуний ажралиб чиққани ҳақида фикр билдирди. Ўзбекистонлик депутатлар буни «носоғлом фикр» дея атаб, бу сўзларга жиддий муносабат билдириш шарт эмаслигини таъкидлади.

«Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш вазифаси ҳеч қаерга йўқолмади» — президент матбуот котиби

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» нашрига жавобан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига йилига 500 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш банди киритилмаган бўлсада, «топшириқ ҳеч қаерга йўқолмагани»ни айтди. Бу борада чора-тадбирлар ва механизмлар белгилаб берилган, деди у.

Ўзбекистондаги пиёдалар учун йўлнинг белгиланган жойидан ўтиш белгиланмаган жойидан ўтишдан кўра хавфлироқ — эксперт

Ўзбекистонда пиёдалар учун белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан ўтиш белгиланмаган жойдан ўтишдан кўра хавфлироқ, деди эксперт Носиржон Зокиров. Унинг фикрича, бунга пиёдалар ўтиш жойлари яхши ташкил қилинмагани сабаб.

Япония Халқаро ёшлар палатаси Ўзбекистонда филиалини очади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Халқаро ёшлар палатаси президенти Масаҳиро Асони қабул қилди. Ижтимоий масалалар ва халқаро талабалар алмашинуви билан шуғулланувчи палата Ўзбекистонда филиал очишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 5,5 фоизга етди

Август ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси кескин ошиб, 14,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 5,5 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини ҳис қилган.

Президент давлат чегараси тўғрисидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонун»ни имзолади. Унда Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириши белгилаб қўйилди.

Инглиз тилини ўқитишни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШдан 25 нафар ўқитувчи келди

АҚШдан Ўзбекистонга 25 нафар инглиз тили ўқитувчиси келди. Улар мамлакатнинг 11 та ҳудудидаги мактаб ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари билан ҳамкорликда иш олиб боради ҳамда 10 ойлик ўқитиш ва малака ошириш дастурларини ўтказади.

Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон байроғи остида сузиш шарт этиб белгиланди

Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди. Шунингдек, горизонт бўйлаб кўриниш масофаси 1 километрдан кам бўлганда кемаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.

Зарафшоннинг собиқ ҳокими Анвар Ражабов жиноий жавобгарликка тортилган

2018−2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган Анвар Ражабов ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, 3,5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.

Ўзбекистон U-23 футбол бўйича Осиё кубоги финал босқичига чиқди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Эронни мағлуб этиб, 2024 йил Қатарда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичига чиқди (видео, фото).

Ўзбекистонлик футболчилар ўртоқлик ўйинида Мексика билан дуранг ўйнади (фото, видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мексика билан 3:3 ҳисобида дурранг ўйнади. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида 3 та гол урилди.

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви бир ойда 38 фоизга ўсди

Ўзбекистондаги автомобиль бозорида сотувлар август ойида июлга нисбатан 2,3 фоизга ўсди. Электромобиллар савдосидаги ўсиш эса 38 фоизга етди.

«Андижон» аэропортида янги аэродром мажмуаси қурилиши бошланди

«Андижон» аэропортининг янги аэродром мажмуаси учун узунлиги 3400 м, эни 60 м бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилади, шунингдек, тунги вақтда ва оғир об-ҳаво шароитида барча турдаги ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш имконини берувчи ёритиш мосламалари билан жиҳозланади.