Ўзбекистон аҳолиси 36,4 млн кишини ташкил этмоқда, уларнинг энг кўпи Самарқандда яшайди

Статистика агентлиги 1 июль ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 36,4 млн кишини ташкил этишини билдирди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млн 159 минг), энг ками эса Сирдарё вилоятида (904,9 минг) яшайди. Демографик кўрсаткичлар.

Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг 20 млн фунт стерлингдан ортиқ қийматдаги мулкини мусодара қилди

Британия ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган иккита квартира ва уйни мусодара қилди. Таъкидланишича, улар Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан олинган даромадлар эвазига сотиб олинган. Мулкларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ортиққа баҳоланмоқда.

Тошкентда 8 ёшли қизни ўпиб, уятсиз ҳаракатлар қилган 63 ёшли эркак ушланди

Мирзо Улуғбек туманида кўчада 63 ёшли эркак 8 ёшли қизни ўпиб, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилди. Тошкент шаҳри ИИББ эркак ушлангани ва ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

Ўзбекистон ва ЕИ Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш ниятида

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.

ЖССТ хавфли экани бўйича огоҳлантириш берган Cold Out сиропи Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган — ССВ

ЖССТ шамоллашга қарши Cold Out сиропи намунаси Ироқдаги таҳлилда сифат талабларига жавоб бермагани учун унинг хавфидан огоҳлантирди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази эса хавотирга ўрин йўқлиги ва бу дори Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтмаганини билдирди.

Сурхондарёда «Фарғона азот»га қарашли омборхонада ёнғин чиқди

Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. 5 та қутқарув экипажи ёнғинни 1 соат давомида ўчирди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

Фуқаролар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасида иштирок этиши мумкин бўлди

Ўзбекистон фуқаролари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкин бўлди.

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди. Шунингдек, Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори бўлди.

Андижон тиббиёт институтининг қатор раҳбарлари лавозимидан озод этилди

Андижон тиббиёт институтининг 5 нафар масъул ходими «фаолиятида жиддий камчилик ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгани сабабли» ишдан бўшатилди. Олийгоҳ ректори ҳам лавозимини тарк этиши мумкин. Июль ойида институтнинг икки ходими 16 минг доллар олаётган вақтда қўлга тушганди.

Бухорода 4 дона соф қуйма олтин бўлагини сотмоқчи бўлганлар ушланди

Шофиркон туманида 4 дона соф қуйма олтин бўлагини 7 минг доллар ва 300 млн сўмга сотган фуқаролар қўлга олинди.

Тошкентда Malibu уриб юборган 74 ёшли пиёда вафот этди

Яккасарой туманида 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган кекса ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Тошкент вилоятида 56 ёшли эркак пичоқлаб ўлдирилди

Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак 56 ёшли эркакни ўзаро келишмовчилик оқибатида пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Бухорода 5 кунлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилгани аниқланди

Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 5 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетгани аниқланди. ИИБ ходимлари томонидан топилган чақалоқ шифохонага ётқизилиб, мутахассислар назоратига олинди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.