«Пиёда — жамоат транспорти — велотранспорт — автотранспорт» устуворлиги асосида хавфсиз ҳаракатланиш — ушбу тамойил Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигига оид сўнгги йиллардаги барча расмий ҳужжатларда белгилаб қўйилган.

Бундан 3 йил аввал президент Шавкат Мирзиёев кўчаларда пиёдалар ва велосипедчилар манфаатини биринчи ўринга қўйиш, кейин жамоат транспорти ва шундан кейингина шахсий автомашиналарга устуворлик берилишини таъкидлаганди. Шунга қарамай, Тошкентда автомобилчилар учун алоҳида ғамхўрлик билан қурилиш ва реконструкция ишлари давом этмоқда. Пойтахт тажрибаси эса — хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин — бошқа шаҳарлар томонидан тезда кўчирилади.

Бу йилги муҳим ютуқ автобуслар учун ажратилган йўлакларнинг жорий этилиши бўлди. Улар ҳамма жойда ҳам тўғри ташкил этилмаган ва тез-тез узилиб қолса-да, шундай ҳолатда ҳам жамоат транспорти ишини яхшилаш ва илгари таксини танлаган йўловчиларнинг маълум бир қисмини жалб қилиш имконини берди.

Аммо тротуар ва велойўлакларни қуриш борасида Тошкент ушбу инфратузилма фойдаланувчилари манфаатларини эътиборсиз қолдириб, ҳатто уларни тингламай, мақбул ёндашувларни татбиқ қилмасликда давом этмоқда. Бу, ўз навбатида, саволларни туғдиради ва автомобиллар шаҳар учун ҳали ҳам устувор бўлиб қолаётганини кўрсатади.

«Газета.uz» тротуар ва велойўлакларни қандай қурмаслик кераклиги, ҳокимият уларни бирлаштириб, пиёдалар ва велосипед йўлларидан фойдаланувчилар ўртасидаги зиддиятга шароит яратиб бергани ва шу каби ҳолатларга бағишланган туркум мақолаларни эълон қилган. Мутасаддилар эса буни инобатга олиб, камчиликларни тузатишга ваъда берганди. Аммо ҳокимликлар экспертлар тавсиялари ва шаҳар аҳолисининг мурожаатларини эътиборсиз қолдиришда давом этмоқда.

Мухбиримиз Паркент ва Мирзо Улуғбек кўчаларининг ҳозирда йўлаклар таъмирланаётган қисмлари бўйлаб юриб, қурувчилар 2020 йилда янги пиёдалар йўлаклари қурилиши бошланишидан аввал ҳам айтилган хатоларни такрорлаётганига гувоҳ бўлди (қисқа изоҳ: «Газета.uz»дан лойиҳа тугагунига қадар танқид қилмаслик сўралган).

Пойтахтдаги кўплаб кўчаларда бўлгани каби ушбу кўчалар чорраҳасида ҳам йўл қатнови бир йўналишда етти-саккиз (!) йўлакка етади. Аммо мутасаддилар ортиқча майдонни торайтириш, велойўлак ажратиш, пиёдалар йўлагини кенгайтириш, катта дарахтларни экиш ва бошқа замонавий кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш кабиларни қила олмайди. Эҳтимол, шаҳарликлар кўп нарса сўраб юбораётгандир.

Фото

велойўлак, тошкент, тротуар

Автомобиллар учун еттита йўлак (шундан иккитаси ҳозирда автобусларга ажратилган алоҳида йўлак) ва тор тротуар.

велойўлак, тошкент, тротуар

велойўлак, тошкент, тротуар

Мактаб олдидаги велойўлакни панжара бўйлаб жойлаштиришга қарор қилишган.

велойўлак, тошкент, тротуар

велойўлак, тошкент, тротуар

Қурилиш вақтида пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит яратилмаган.

велойўлак, тошкент, тротуар

Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида айрим жойларда пиёдалар йўлаги йўқ. Муқимий кўчасида ҳам худди шундай муаммо борлиги ҳақида хабар бергандик.

велойўлак, тошкент, тротуар

велойўлак, тошкент, тротуар

Паркент кўчаси бўйлаб Паркент бозори жойлашган томондан юрсангиз, деярли битта ҳам дарахт йўқ.

велойўлак, тошкент, тротуар

Бир пайтлар трамвай линияси ўтган кўчадан пиёдалар юриб эмас, балки югуриб ўтишга мажбур.