Охирги йилларда Дубай халқаро маданий ҳаёт марказига айланди: шаҳарда ҳар қандай дидга мос келадиган галереялар, музейлар, кўргазмалар ва инсталляцияларни топиш мумкин. Амирликнинг бадиий саҳнаси нафақат минтақадаги бошқа мамлакатлардан, балки бутун дунёдан истеъдод соҳибларини жалб қилади. Бундан ташқари, бу ерда маҳаллий рассомлар ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Шаҳарнинг ижодий муҳити эклектик ва ранг-баранг, бу ерда анъанавий ранг-тасвир мухлислари ҳам, ўта замонавий 3D-арт ишқибозлари ҳам зерикмайди. Агар санъат сизнинг асосий қизиқиш соҳангиз бўлса, Дубай иқтисодиёт ва туризм департаменти ташриф буюриш учун бир нечта жой вариантларини таклиф қилади.

Бадиий галереялар ва марказлар

Al Quoz — собиқ саноат зонасида жойлашган Alserkal Avenue замонавий санъат галереялари ҳамжамияти, у сайёҳлар ва шаҳарликларнинг сайр қиладиган севимли масканига айланган. Бугун у шаҳарнинг энг машҳур маданий ҳудудларидан бири ҳисобланади, бу ерда мунтазам равишда кўргазмалар, паблик-толклар, маҳорат дарслари, кинонамойишлар ва фестиваллар ўтказилади. Шунингдек, бу ерда маҳаллий мода брендларининг бутиклари, шинам ресторанлар ва кичик қаҳвахоналар фаолият кўрсатади.

Jameel Arts Centre — Жадафа соҳилида жойлашган санъат маркази шаҳарнинг кўркам ҳудуди бўлиб, унда эндигина ўз фаолиятини бошлаган ёки аллақачон машҳурликка эришган маҳаллий ва хорижий рассомларнинг асарларини томоша қилиш мумкин. Марказ биносида жойлашган минималистик услубдаги Teible новвойхонаси Michelin Bib Gourmand ва Green Star мукофотларига сазовор бўлган. Уни бемалол алоҳида диққатга сазовор жой деб айтиш мумкин.

reklama, visit dubai

Dubai Design District — ушбу ҳудуд модельерлар, дизайнерлар ва рассомлар учун иккинчи уйга айланган. Бу ерда мунтазам равишда кўргазмалар, фестиваллар ва мусиқий чиқишлар ўтказилади. Шунингдек, D3`да — кўпчилик бу ерни қисқача шундай атайди — граффити ва ёрқин фрескалар чизилган бутун бир девор мавжуд. Бундан ташқари, кўп сонли ресторанлар, бутиклар ва спорт мусобақалари меҳмонларни бефарқ қолдирмайди.

Иммерсив шоулар ва майдонлар

TODA — Дубайдаги арт-майдонлар нафақат ижодий ёндашуви билан, балки замонавий технологиялари билан ҳам кишини ҳайратга солади. Агар машҳур мўйқалам соҳибларининг асарлари қандай жонланишини кўришни истасангиз, Мадинат Жумайра ҳудудида жойлашган TODA рақамли театрига, албатта, ташриф буюрган маъкул. Бу ерда классик санъат асарлари ёрқин визуал таассурот қолдирувчи ва ҳажмли товушга эга рақамли шоунинг бир қисмига айланади.

Инсталляциялар мухлислари учун яна бир ҳайратга солувчи жой — бу AYA Universe музейи. Рақамли технологиялар ёрдамида яратилган ҳар бир зал ўз тарихини ҳикоя қилади. Бу ерга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг аксарияти бу тажрибани «Аватар» фильмларидаги каби коинотга саёҳат билан тенглаштиради.

reklama, visit dubai

Arte — Кореянинг d’strct рақамли дизайн компанияси томонидан лойиҳалаштирилган ушбу интерфаол музей қарийб 2800 кв. м майдонни эгаллаган. Бу ерда «мангу табиат» мавзуси билан бирлаштирилган 14 та зона мавжуд, уларда тақдим этилган ишлар Дубай ландшафти ва маданий муҳитига яқин, замонавий технологиялар эса меҳмонларга ўзини шунчаки кузатувчи эмас, балки рақамли инсталляция иштирокчиси сифатида ҳис қилиш имконини беради.

Аль-Фахидий тарихий ҳудуди Дубайнинг «юраги» ҳисобланади. Бу ернинг ҳар бир бурчагида сизни бадиий кашфиётлар кутади. Кўплаб хусусий галереялар ва унча катта бўлмаган музейлар амирлик тарихи ва унинг аҳолиси ҳақида ҳикоя қилади. Баржил шамол миноралари ва эски уйлардан иборат ҳудуднинг анъанавий архитектураси эса ранг-баранг фрескалар учун ажойиб манзара.

reklama, visit dubai

Бепул арт-майдонлар

Дубай кўчалари бўйлаб оддий сайр ҳам сизни санъат оламига етаклайди. Шайх Муҳаммад ибн Рашид хиёбонида кўча ҳайкаллари тўплами ўрнатилган. Отлар, туялар, улкан қанотлар — ҳар бир шакл эътиборга ва фотоальбомингиздан жой олишга муносиб. Агар граффити мухлиси бўлсангиз, унда Jumeirah Beach Road бўйлаб сайр қилишингиз мумкин. Дубайнинг энг машҳур кўчаларидан бирини 30 та маҳаллий ва хорижий рассомларнинг асарлари безаб турибди. Рақамли арт ишқибозлари учун Dubai Festival City Mall мажмуасида Imagine мультимедиа шоуси ташкил қилинади. Ҳар куни кечқурун кишини лол қолдирувчи махсус эффектлар юзлаб томошабинларнинг юракларини тез уришга мажбур қилади.

Санъатга ошиқлар учун меҳмонхоналар

Hotel Indigo Dubai Downtown — меҳмонхона D3 ҳудудига яқин жойлашган бўлиб, шаҳардаги галереялар ва арт-майдонларни ўрганишни бошлаш учун ажойиб бошланғич нуқтага айланади. Унинг ички жиҳозланиши ҳам сизни бефарқ қолдирмайди: жамоат жойларида ва Indigo хоналарида 200 дан ортиқ санъат асари қўйилган. Бу ерда меҳмонларга бадиий турлар таклиф этилади, концептуал бутикда эса бирор қизиқарли буюмни харид қилиш мумкин.

reklama, visit dubai

ME Dubai by Meliá — меҳмонхона машҳур Opus Building минорасида жойлашган. Уни машҳур ироқлик-британиялик архитектор Заха Ҳадид лойиҳалаштирган, шу боис меҳмонхонанинг ўзини ҳам санъат асари дейиш мумкин. Кенг атриумлар, тўлқинсимон майдонлар ва минималистик, аммо шу билан бирга, ҳашаматли интерьер санъат ва замонавий архитектурани қадрловчи кишиларни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.

reklama, visit dubai

Бўлажак тадбирлар: World Art Dubai

World Art Dubai замонавий санъат ярмаркаси шаҳарда илк бор 2015 йилда ўтказилган. Бу йил у 2−5 май кунлари жаҳон савдо марказига қайтади. Унда 4000 дан ортиқ санъат асари, 50 та мамлакатдан 300 та галерея ва рассомлар тақдим этилиши кутилмоқда.

Дубайнинг маданий ҳаёти тўхтамайди: диққатга сазовор кўргазмалар, галереяларнинг шов-шувли очилиш маросимлари ва жаҳон миқёсидаги унутилмас бадиий шоулар бу ерда йил бўйи ўтказилади. Фақат ўзингиз учун қизиқарли бўлган тадбирни танлаш ва бир умр хотирада қоладиган арт-саёҳатга йўл олиш қолади, холос.

Сайт: visitdubai.com

Реклама ҳуқуқлари асосида.