Вагнер ХҲК раҳбари Евгений Пригожин 24 июнь куни кечқурун колонналарини ортга — дала лагерларига қайтиб кетаётганини эълон қилди.

Матбуот хизмати томонидан тарқатилган аудиомурожаатида у шундай деди:

«Вагнер ХҲКни тарқатиб юборишни хоҳлашди. 23 июнь куни «адолат марши»га чиқдик. Бир кунда биз Москвага 200 км қолган масофагача йўл босдик. Шу вақт ичида жангчиларимизнинг бир томчи қонини ҳам тўкмадик. Ҳозир қон тўкиш мумкин бўлган пайт. Шу боис рус қонини тўкканлик учун барча масъулиятни англаган ҳолда колонналаримизни қайтарамиз ва қарама-қарши йўналишда режага мувофиқ дала лагерларига жўнаб кетамиз».

Бундан бир неча дақиқа олдин Беларусь президенти Александр Лукашенконинг матбуот хизмати «Пул Первого» телеканали орқали республика раҳбари Евгений Пригожин билан музокараларда воситачи ролини ўйнагани ҳақида хабар тарқатди.

«Беларусь президенти […], Россия президенти билан келишилган ҳолда, Вагнер ХҲК раҳбари Евгений Пригожин билан музокаралар олиб борди. Музокаралар кун давомида давом этди. Натижада, улар Россия ҳудудида қонли қирғинни содир этишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида келишувга эришди. Евгений Пригожин Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Вагнер компанияси қуролли шахсларининг Россия ҳудудида ҳаракатланишини тўхтатиш ва кескинликни пасайтириш бўйича кейинги чораларни кўриш таклифини қабул қилди», — дейилади хабарда.

«Айни пайтда столда Вагнер ХҲК жангчилари учун хавфсизлик кафолатлари билан вазиятни ҳал қилишнинг мутлақо фойдали ва мақбул варианти», — дея таъкидлади Беларусь президенти матбуот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, Евгений Пригожиннинг ўзининг аудиоёзувида Вагнер ХҲКнинг Москвадан олиб чиқилишида Александр Лукашенконинг ролини тилга олмаган, аммо ҳар икки баёнот ҳам бир вақтнинг ўзида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Вагнер ХҲК раҳбари Евгений Пригожин РФ Мудофаа вазирлигини ХҲК лагерига ракета ҳужумида айблаб, Мудофаа вазирлиги раҳбариятига қарши исён ва Москвага юришни эълон қилди. ХҲК жангчилари Ростов-Донга кириб, ҳарбий ва маъмурий объектларни эгаллаб олишди, шундан сўнг Пригожиннинг сўзларига кўра, 25 минг кишидан иборат бўлган гуруҳнинг алоҳида қисмлари Москва томон ҳаракатланишди. Улар Воронеждан ўтиб кетишга муваффақ бўлишгани хабар қилинганди.

Владимир Путин телевидение орқали русларга мурожаат қилиб, «орқадан пичоқ уриш» ва «хиёнат» ҳақида гапириб, исён ташкилотчилари «муқаррар жазога тортилишини» билдирди. Москва, Москва вилояти ва бошқа вилоятларда аксилтеррор чоралари кўрилди.