«Аҳолининг қўлида 12 млрд долларга яқин маблағ бор» — МБ раиси

Марказий банк раиси аҳолининг қўлида қарийб 12 млрд доллар пул борлиги, банк сектори буларнинг барчасини жалб қила олмаслиги, лекин банкка пулларни топшириш тенденцияси мавжудлигини таъкидлади.

Марказий банк капиталга бўлган талабни қондириш учун банкларга бирлашишни тавсия қилди

1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда банкларнинг устав капитали ҳажми 200 млрд сўмни ташкил қилиши керак бўлади. Ҳозирча саккизта банк бу талабга жавоб бермайди. Марказий банк капиталлашув талаблари бажарилмаса, лицензия бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирди ва уларга бирлашишни тавсия қилди.

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» илк бор лотин алифбосида нашр этилди

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» илк бор лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этилди. Луғат 6 жилддан иборат ва унга 5000 га яқин янги сўз (жами 80 мингдан ортиқ сўз) киритилган.

Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 25-сессияси президенти ва иккита қўмита аъзоси этиб сайланди

София шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Европа комиссиясининг иғилишида Ўзбекистонга ташкилотнинг 25-юбилей сессиясида мезбон сифатида президентлик қилиш ваколати берилди. Сессия 16−20-октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Экологияга зарар етказиш ва ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жарималар оширилади

Ўзбекистонда атроф-муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ жиноятлар оғир жиноятлар тоифасига киритилади. Шунингдек, ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш учун жарималар миқдори сезиларли даражада оширилади.

Ўзбекистон аҳолиси ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан огоҳлантирилади

Ўзбекистонда 2025 йил охиригача ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан аҳолини эрта огоҳлантириш тизими пайдо бўлади. Бунинг учун ҳудудларда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини назорат қилувчи автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади, корхоналардан тозалаш ускуналарини ўрнатиш талаб этилади.

Термизнинг собиқ ҳокими ва яна 17 кишига оид жиноят иши судда кўрилмоқда

35,6 млрд сўм маблағни ўзлаштиришда гумонланган Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев ҳамда унинг икки ўринбосарига оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда. Ишга жами 18 киши айбланувчи, 200 киши жабрланувчи ва гувоҳ сифатида жалб қилинган. Иш ҳажми катталиги сабабли суд яна 4 ой давом этади

Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши университети очилади

Янги ўқув йилида Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети — Green University очилади. Университет минтақанинг экологик муаммоларига ечим таклиф қила оладиган мутахассисларни тайёрлайди.

«Анчадан бери учрашмагандик». Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Улар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони диверсификация қилиш, GSP+ имтиёзли савдо режими муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилдилар.

Геосиёсий вазиятлар туфайли 2022 йилда Ўзбекистонда ҳисобрақам очган норезидентлар сони 60 мингтадан ошди

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистонда 2022 йилда ҳисобрақам очган норезидентлар сони геосиёсий вазиятлар туфайли 60 мингтадан ошганини маълум қилди. Улар мамлакат банкларидаги ҳисобларига 892 млн доллар эквивалентида маблағ қўйган.

Уяли алоқа, теле ва радиоканалларга давлат божини тўлашда имтиёз берилади

Сенатда телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилишга қаратилган қонун маъқулланди.

Адвокатлик гувоҳномаси қай тартибда берилади?

Ҳукумат адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Мазкур ҳужжат 10 йилга адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган жой бўйича ҳудудий адлия органлари томонидан берилади. Гувоҳномани бериш учун тўлов ундирилмайди.

Ўзбекистонда Zilzila mobile дастури яратилди

Ўзбекистонда зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатадиган Zilzila mobile номли дастур яратилди. Унда ер силкиниши пайтида, олдин ва кейин қандай ҳаракатлар амалга ошириш кераклиги бўйича ва бошқа маълумотлар, шунингдек, тайёргарлик даражасини текшириш учун тестлар мавжуд.

Ҳажга борувчилар учун тўлов миқдори салкам 69 млн сўмгача кўтарилди

«Ҳаж-2023» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланди. Олдинги йилда бу миқдор 62,9 млн сўм бўлганди. Зиёратчилар 4 июндан 19 июнгача Мадина шаҳрига юборилади.

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммити учун Қирғизистонга борди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи»нинг иккинчи саммити бўлиб ўтадиган Чўлпонота шаҳрига амалий ташриф билан борди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Вазият жуда оғир». Азиз Абдуҳакимов — Ўзбекистон экологияси ҳақида

Ўзбекистонда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташкил этилди. Вазир Азиз Абдуҳакимов «Газета.uz»га берган интервьюсида мамлакатдаги мураккаб экологик вазият ва президентнинг янги фармонида назарда тутилган чора-тадбирлар ҳақида гапириб берди.