Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиб боради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат секин кўтарилиб, +32…+35, шимолда ва чўл ҳудудларда +35…+37 даражани ташкил этади.

Ўзини Президент администрацияси ходими деб таништирган шахс фуқарони ҳоким қилиб қўйиш учун $80 минг сўради

Тошкентда ўзини Президент администрацияси ходими деб таништирган шахс ва унинг шериги 25 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. Улар Фарғонадаги туманга ҳоким қилиб қўйиши эвазига фуқародан жами 80 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

Янгиҳаётда 12 ёшли қизни ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Тошкентда январь ойида 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс махсус тартибдаги колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, унга алкоголизм ҳамда мураккаб политоксикоманияга қарши мажбурий даволаниш тайинланди.

Тошкентда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқада бўлган 20 ёшли йигитнинг озодлиги 3 йилга чекланди

Тошкентдаги университетнинг 20 ёшли талабасига вояга етмаган қиз билан жинсий алоқада бўлгани учун 3 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Унга кўнгилочар жойларга бормаслик, спиртли ичимликлар ичмаслик, интернетдан фойдаланмаслик ва бошқа тақиқлар юкланди.

Нукус иши бўйича суд: экспертларнинг сўроқ қилиниши ва Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги баёнотини текшириш натижалари

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляцияда айбланувчилар, асосий судланувчи Даулетмурат Тажимуратов кўрсатма берди, экспертлар сўроқлари давом этди. Суд, шунингдек, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги иддаоларини текшириш натижаларини ҳам эълон қилди.

Блогер Дониёр Қаюмов Instagram`даги видеоси учун 6 млн сўм жаримага тортилди

Блогер Дониёр Қаюмов Instagram саҳифасига аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни тарғиб қилувчи видеотасвирни жойлаштирган деб топилиб, суд унга 6 млн сўм жарима белгилади.

Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олди

Арманистон ва Озарбайжон Москвадаги учрашувда бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олишга келишиб олди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатлар муносабатларни тартибга солиш йўлида «илдам қадамлар ташлаётганини» билдирди.

Xalq nazorati платформаси Ўзбекистоннинг яна 7 та шаҳрида ишга тушади

Ўзбекистоннинг еттита шаҳрида Xalq nazorati платформаси ишга туширилади, халқаро IT сертификатларини олиш харажатлари давлат томонидан қопланади ҳамда 47 турдаги маълумотнинг талаб этилиши бекор қилинди.

Самарқандда дарёга чўкиб кетган 3 нафар боладан бирининг мурдаси топилди

Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола Зарафшон дарёсига чўмилишга бориб, чўкиб кетди. Улардан бирининг мурдаси топилган, қолган икки бола қидирилмоқда.

Ёқилғи-энергия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар мукофотланади

Ўзбекистонда фуқаролар 1 сентябрдан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидалари бузилган ҳолатларни фото ва видеотасвирга олиб, Энергетика вазирлигининг махсус ахборот тизимига юбориши мумкин. Агар қоидабузарлик тасдиқланса, бу ҳақда хабар берганларга пул мукофоти берилади.

Сингапурнинг STIE компанияси Тошкент метросини ривожлантиришга ёрдам беради

Сингапурнинг STIE компанияси Тошкент метросида янги линия ва станциялар қуриш, инфратузилмани модернизация қилиш бўйича маслаҳатлар беради. Ўзбекистонда Wilmar International дистрибюторлик хабини очиши, PSB Academy таълим муассасаси қуриши, Enercon Asia эса қуёш панелларини ўрнатиши мумкин.

Тошкентда 8 киши «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилотига аъзоликда гумонланиб ушланди

Пойтахтда жамоавий йиғинлар ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудидаги террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштиргани айтилаётган 8 нафар шахс ушланди. Улар «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ташкилотининг ғояларини аҳоли орасида тарғиб қилганликда гумонланмоқда.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Коммунистик ақидапарастликка қарши Каримов, кўчаларига сув тошиб чиқаётган Тошкент, Кубага йўл олган ўзбеклар. Ўзбек матбуоти 26 майда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал Тошкентни чиқиндилардан тозалаш нега аянчли аҳволда эди? 60 йил Ўзбекистонда пахтанинг қанчаси машинада териб олинарди? 30 йил аввал тожикистонликлар нега Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.