Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари Сианда инвестиция лойиҳалари ва савдо ҳажмини оширишни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг камбағалликка қарши кураш тажрибасини мамлакатда татбиқ этиш, қайта тикланадиган энергия манбалари, хусусан, қуёш панеллар ишлаб чиқариш, электромобиль заводларини ишга туширишдаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Хитой вакиллари ўртасида 41 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой раҳбари 2023−2027 йилларга мўлжалланган икки давлат ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилди. Улар иштирокида давлат органлари ва компаниялар ўртасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди.

Тошкентдаги мактаблардан бирининг биносида ўқувчини илон тишлаб олди

Тошкентдаги 348-сонли мактаб (собиқ Тошкент вилоятига қарашли, коллектор ёнида жойлашган) биносида 6-синф ўқувчисини сув илони тишлаб олди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган, шундан сўнг у ўқишга қайтган.

«Ўзбекнефтгаз» 2024 йилда Озарбайжонда учта конни ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда

«Ўзбекнефтгаз» SOCAR билан биргаликда 2024 йилда Озарбайжонда учта углеводород конини ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда. SOCAR`нинг эса Ўзбекистондаги қидирув ишларида иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Тожикистондан 1,2 млрд кВт соат электр энергиясини импорт қилади

2023 йилнинг май-сентябрь ойларида Ўзбекистон Тожикистондан 1 млрд 285 млн кВт соат электр энергиясини импорт қилади.

Қарийб 2 трлн сўмлик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича танлов бекор қилинди. Сабаблар

Энергетика вазирлиги қуёш панелларини ўрнатиш бўйича танлов натижаси бекор қилинганини билдирди. Қарийб 2 трлн сўмлик танловнинг барча — 6 та лотида иккита компания ғолиб чиққан. Танлов нотўғри ташкил этилгани учун энергетика вазири ички текширув эълон қилди.

Ўзбекистон Боку портида ўз терминалини очишни режалаштирмоқда

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Боку портида ўз терминалини очишни режалаштирмоқда. Ҳозирда товарларни сақлаш учун мазкур порт ҳудудида омбор инфратузилмасини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Фуқароларнинг банк карталаридан фирибгарлик йўли билан пул ечиб олган шахслар ушланди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ўзини Сlick тўлов тизимининг хавфсизлик хизмати ходимлари сифатида таништириб, фуқароларнинг банк карталаридан пул ечиб олган бир неча шахсни аниқлади.

Ўзбекистондаги музей ва кўргазмаларга онлайн саёҳат

«Газета.uz» республикада мавжуд мемориал музейлар ҳақида кўплаб мақола ва фоторепортажлар тайёрлаган. 18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан таҳририят ана шу тарихий манзилларга виртуал саёҳат қилишга таклиф этади.

Сурхондарёда «тез ёрдам» ходимлари чақирувга скутерларда ҳам бормоқда

Сурхондарё вилоятида фельдшерлар синов тариқасида «тез ёрдам» чақирувига скутерларда ҳам бормоқда. Бунда тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда осон юра олиш мақсад қилинган. Улар аҳволи оғир бўлмаган беморларга биринчи ёрдамни кўрсатиб қайтади.

Нью-Йоркда теракт уюштирган Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди

2017 йил Нью-Йоркда юк машинасини одамлар устига ҳайдаб, 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

ЕТТБ Uzbekistan Airports махсус техника паркини янгилашда ёрдам беради

ЕТТБ Uzbekistan Airports`га Ўзбекистон халқаро аэропортларида махсус техникалар паркини янгилаш учун 28 млн еврогача маблағ ажратади. Шунингдек, банк компания ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш учун 1 млн евро миқдорида грант ажратади.

«Инвесторларга башоратлилик ва барқарорлик зарур» — ЕТТБ бош иқтисодчиси

Европа тикланиш ва тараққиёт банки бош иқтисодчиси Беата Яворчик ҳамда минтақавий иқтисодчиси Эрик Ливни «Газета.uz»га иқтисодиёт учун янги хатарлар, сармояларни жалб этишнинг самарали стратегиялари, ислоҳотларнинг жамият томонидан қўллаб-қувватланиши кераклигининг аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди.

Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

1 декабрдан Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Бунда «Кучли зилзиладан огоҳлантириш» мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

Алишер Султанов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

Собиқ энергетика вазири Алишер Султанов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.