Андижон аэропорти йил охиригача реконструкция учун ёпилди

Андижон аэропорти аэродром мажмуаси реконструкция қилиниши муносабати билан 1 апрелдан бошлаб парвозлар учун ёпилди. Реконструкция ишлари йил охиригача давом этиши кутилмоқда.

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

Президент ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни белгиловчи ва меҳнатга ноқонуний аралашганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. «Энди сиз қонун ҳимоясидасиз», — дейди президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов.

Тошкентда бу йил баҳорда иссиқ сувни 5 кунлик ўчиришлари режалаштирмаяпти — Veolia Energy

Veolia Energy Tashkent бу йил баҳорда пойтахтда иссиқ сувни 5 кунлик ўчиришларни режалаштирмётганини маълум қилди. Иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари кейинроққа ёз-куз мавсумида ўтказилади.

Чимён тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент вилояти Чимён тоғларида 28−31 март кунларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Хорижда 55 та референдум участкаси тузилади — МСК

МСК Конституция бўйича ўтказиладиган референдум учун чет давлатларда 55 та участкалари тузилишини маълум қилди. Хусусан, Россияда 7 та, Қозоғистон ва Хитойда 3 тадан, АҚШ, БАА, Германия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Туркияда 2 тадан ташкил этилади. Улар Тошкентдаги 14-округга бириктирилади.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШдаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

АҚШнинг Миссисипи штатида ўтказилган «Энг илғор жангчи-2023» мусобақасида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари — Турсунов Анвар ва Азамат Кенжаев ғолиб бўлди. Улар оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, жисмоний тайёргарлик синовлари, артиллерия оловини бошқариш, иншо ёзиш каби шартлардан ўтган.

Ўзбекистонда расмий ижарада турадиган талабалар сони 80 мингдан ошган — ДСҚ

ДСҚ Ўзбекистонда қанча талаба шартнома тузиб ижарада турганини маълум қилди. 2023 йил 1 март ҳолатига кўра, 50 976 та ижара шартномалари тузилган. Ушбу шартномалар бўйича ижарада турувчи талабалар сони 83 018 нафарга етган.

Навбаҳор Ҳамидова рақибининг дисквалификация қилиниши ҳисобига ЖЧда бронза медалини олди

Бокс бўйича Ҳиндистонда ўтган ЖЧда ўзбекистонлик Навбаҳор Ҳамидова чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга ютқазиб қўйганди. Бироқ ярим финалчи Хелиф генетик ҳолати сабабли ўйиндан дисквалификация қилинди. Натижада бронза медали ўзбекистонлик спортчига насиб этди.

Ҳафта давомида ҳаво ўзгариб туради

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат +20…+27 даража атрофида бўлади. Сешанба-пайшанба кунлари эса айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон бўлиши мумкин.

Швециядан Ўзбекистонга биринчи марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди

Интерпол томонидан фирибгарликда гумонланган эркак Швециядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.

Қорақалпоғистонда 44 ёшли эркакни поезд босиб кетди

Қўнғирот-Тошкент йўналишида ҳаракатланган поезд Элликқалъа туманида 44 ёшли эркакни босиб кетди. Воқеага фуқаронинг эҳтиётсизлик оқибатида темирйўлга чиқиб қолгани сабаб бўлган.

Шерзод Кудбиев Yandex Go`нинг Ўзбекистонда солиққа тортилишига изоҳ берди

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Yandex Goёнинг солиққа тортилиши ҳамда Ўзбекистондаги такси бозори билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бозорда тенг имкониятлар яратувчи таклифлар ишлаб чиқишини маълум қилди.

Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади

Ўзбекистонда гибрид автомобиллар учун электромобилларники каби давлат рақамлари беришга қарор қилинди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ — Open budget`да овоз бериш эвазига нималар таклиф этилмоқда?

«Ташаббусли бюджет»да овоз бериш жараёни 7 апрелда тугайди. Фуқаролар унгача ўз лойиҳаларига кўпроқ овоз тўплаш учун турли усуллардан фойдаланмоқда. Жумладан, ҳисобни тўлдириш, бепул ичимлик улашиш ва ҳатто ёғ бериш ҳам кузатилмоқда. «Газета.uz» жараёнга оид суратлар ва постларни жамлади.

«Сеники. Меники. Бизники». Янги Конституция бўйича референдум кампанияси қандай кетмоқда? Фото

Апрелда бўлиб ўтадиган референдум арафасида Ўзбекистон бўйлаб «Конституция — ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Уларда эстрада юлдузлари, спортчилар, расмийлар ва тадбиркорлар чиқиш қилмоқда. Фотожамланма.

Зилзила пайтида нима қилиш ва унга қандай тайёргарлик кўриш керак?

Агар сиз зилзила эҳтимоли юқори бўлган ҳудудда яшасангиз, зилзилага қандай тайёргарлик кўриш ва у рўй берганда ўзингизни қутқариш учун нималар қилиш кераклигини «Газета.uz»нинг батафсил қўлланмасида ўқинг.