«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасида барча маҳаллалар учун тенг имконият яратиш мақсадида Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади. У SMS орқали берилган 5−10 овозга тенглаштирилади. Қолаверса, кам аҳолили маҳалла лойиҳалари учун кўпайтириш коэффициенти қўллаш амалиёти кўриб чиқилади.

Тошкент вилоятида эркак икки фуқарони пичоқлаб, ёқиб юборди

Янгийўл туманида эркак ижарага берилган ер майдонлари учун ҳақ талаб қилган икки нафар фирма ходимини пичоқлаб ўлдириб, ёқиб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Ногиронлиги бўлган шахсларга аукционда ер сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларга аукцион орқали ер сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди. Харид харажатларига қараб улар БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда компенсация олиши мумкин.

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 54-ўринни эгаллади

2023 йил учун бахтли мамлакатлар рейтингида (World Happiness Report) Ўзбекистон 1 поғона пастлаб, 54-ўринни эгаллади. Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида рейтингда 44-ўринни қайд этган Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Финляндия олтинчи йилдирки дунёнинг энг бахтли мамлакати бўлиб турибди.

Диёра Келдиёрова Тбилисидаги «Катта дубулға» турнирида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Тбилисида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Саида Мирзиёева АҚШдаги «Тинчлик корпуси» ва Оқ уйда учрашувлар ўтказди

Президент Администрацияси сектор раҳбари Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида Америка «Тинчлик корпуси» кўнгиллиларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш ва гендер тенглигини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Бектош Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори бўлди

Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Бектош Сайипов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди.

Агриппина Шинга 3 нафар ўринбосар тайинланди

Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 16 киши зилзила оқибатида вафот этган

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 6 марта 6−8 балли зилзила рўй берган. Уларда жами 16 киши вафот этган, 54 киши жабрланган. Иқтисодий зарар миқдори 84 млрд сўмни ташкил қилган.

Ўзбекистонда простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқилди

Ўзбекистон фанлар академияси катта ёшдаги эркаклардаги простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқарилганини маълум қилди.

Солиқ қўмитаси Yandex Go хизматларидан тушган даромад Ўзбекистонда қандай тақсимланишини очиқлади

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга жавобан Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда Yandex Go хизмати қандай тартибга солингани, хизматлар кўрсатишдан тушган даромад тақсимоти, компания ва такси хизмати қанча солиқ тўлаши ҳақида маълумот берди.

«Алга Каракалпакстан» партияси етакчиси Нукус воқеалари бўйича айбланмоқда

Аманбай Сагидуллаев («Алга Каракалпакстан» партияси етакчиси, Норвегияда яшайди) ва Ниетбай Уразбаев (Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили) Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айбланмоқда. Суд уларнинг иштирокисиз бўлиб ўтяпти.

S7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тиклайди

5 майдан Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Иркутск-Фарғона йўналиши бўйича парвозларни тиклайди. Қатновлар 2021 йилда тўхтатилганди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Нима ўқиймиз? Тарихчи Дилноза Дутураева тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.