Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Сайипов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган. Ундан ҳам аввалроқ — 2021 йилнинг мартидан бошлаб Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Бектош Сайипов 2016 йилгача Жиззах вилояти Зомин тумани прокурори бўлган, кейинроқ Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил августидан бери Қашқадарё прокурори бўлиб ишлаб келган Салом Самадов бир муддат аввал бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланганди. У ушбу лавозимда 2017−2018 йилларда ҳам ишлаган.