23 март куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида эркак икки нафар танишини ўлдириб, ёқиб юборди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

«Нурли диёр» МЧЖда агроном бўлиб ишлаган 1961 йилда туғилган К.А. ва фирма мутахассиси бўлган 1984 йилда тугилган С.Г. Янгийўл туманида яшовчи Б.Ж.нинг олдига борган. Ундан ижарага берилган ер майдонлари учун 40 миллион сўм миқдорда ҳақ талаб қилган.

Шу вақт ўрталарида келиб чиққан низо жараёнида Б.Ж. пул бермаслик мақсадида уларни дала шийпонига олиб кириб, иккаласини ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган. Сўнг ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида мурдаларни ёқиб юбориб, қолган тана қолдиқларини ариқ бўйга ташлаб юборган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-кисми «а», «ж», «и» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.