Ўзбекистонда газ қазиб олиш иккинчи ой кетма-кет пасаймоқда

Январь-февраль ойларида ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йил бошига нисбатан 8,2 фоизга озайган. Электр ва иссиқлик ишлаб чиқариш ҳам камайди.

Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» раҳбар бўлди

Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси бўлди. У аввал бош вазир ўринбосари ва миллий авиакомпания раҳбари лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Қорақалпоғистонда янги қурилаётган кўприкнинг бир қисми қулаб тушди

23 март куни эрталаб Амударё устида қурилаётган Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригининг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушди.

Тошкент метросининг Қўйлиқ-Сергели йўналишидаги бекатларда синов қатнови бошланди

Тошкент метроси Ер усти ҳалқа йўлининг Қўйлиқ-Сергели йўналишида қуриб битказилган 5 та бекатда синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди.

2023 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.

IFC Ўзбекистонга Сирдарёда қуввати 1,6 ГВт бўлган ИЭС қуришда ёрдам беради

Халқаро молия корпорацияси Сирдарёда 1580 МВтли ИЭСни қуриш учун 150 млн доллар ажратди ва 1 млрд доллардан ортиқ хусусий молиялаштиришни жалб қилди. Станция газда ишлайди ва бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясига бўлган талабнинг 17 фоизини қондириши кутилмоқда.

Асака тумани собиқ ҳокимига озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Андижон вилояти Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, туманнинг икки мансабдорига ҳам суд ҳукми ўқилди.

Яшаш жойларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликни аниқлаш учун дрондан фойдаланилиши мумкин

Ўзбекистонда аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликлар, қидирувдаги машиналарни аниқлаш учун дрондан фойдаланиш ва уни сақлаш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш таклиф қилинди. ИИВ ва бошқа қатор ташкилотлар уни ўрганиб, 1 октябргача Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Қишлоқ хўжалиги техникаси импорти 3 йилга бож ва утилизация йиғимидан озод қилинади

1 апрелдан барча турдаги маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун 15 фоизлик субсидия берилади, импорт қилинадиган техникалар 3 йил муддатга божхона ва утилизация йиғимларидан озод қилинади. Ускуналар харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ўқитувчиларни Open budget учун овоз йиғишга мажбурлашга йўл қўйилмайди — мактаб таълими вазири

Сурхондарё вилояти Ангор туманида ўқитувчиларга «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурий топшириқ берилгани айтилмоқда. Ҳилола Умарова ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлашга йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, ҳолат бўйича ўрганиш ишлари бошланган.

Жиззахда 32 ёшли эркак аёлини ўлдириб, ўзини жароҳатлади

Арнасой туманида жанжал сабаб эр аёлини ошхона пичоғи билан ўлдирди, кейин эса ўзини жароҳатлади. Суриштирувларга кўра, жанжал рашк сабаб содир бўлган.

Тожикистондаги зилзилалар оқибатида эпицентрдаги қишлоқларнинг 3 нафар аҳолиси жароҳатланди

Тожикистонда 23 мартга ўтар кечаси содир бўлган зилзилаларда 3 киши енгил жароҳат олди. Ерости силкинишлари сабабли камида 60 бош чорва нобуд бўлди.

Равшан Эрматов ва Ойбек Касимов ОФК қўмиталари раисларига ўринбосар бўлди

Осиё футбол конфедерациясининг юридик қўмитаси раисига Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ўринбосар бўлди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса ҳакамлар қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинланди.

Ўзбекистонда энди маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади

Ўзбекистонда энди маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан — турмага ўтказиш суд томонидан ҳал этилади.

Тошкентда 3 кун давомида магнит бўрони кузатилади

Тошкентда 24 март куни кундузи G3 даражали 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Кейинги 2 кун давомида бўрон кучи куннинг айрим пайтларида 4 баллни ташкил этади.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +25, жануб ва чўл ҳудудларда +29 даражагача кўтарилади.

Ҳиндистондаги «Док-1 Макс» сиропи ишлаб чиқарувчиси лицензиядан маҳрум қилинди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати расмийлари Marion Biotech фармацевтика компаниясининг ишлаб чиқариш лицензиясини бекор қилди. Компаниянинг «Док-1 Макс» сиропи Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган. Илгарироқ лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилганди.

Жиззахда 300 бошдан ортиқ балиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Жиззахдаги «Арнасой» сув омбори ҳудудида икки нафар шахс 343 бош балиқни ноқонуний овлагани аниқланди. Бунинг оқибатида ҳайвонот дунёсига 201 млн сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Рўзага оид савол-жавоблар

Саҳарликка ухлаб қолган киши рўзани қандай тутиши керак, ҳеч нарса емасдан оғиз ёпиш мумкинми, рўзадор одам ғарғара қилса бўладими, рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланса бўладими — «Газета.uz» Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг рўзага оид айрим саволларга берган жавобларини жамлади.