«Арнасой» сув омбори ҳудудида ноқонуний балиқ овлаётган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар — Л.Т. ва Б.М. «Арнасой» сув омбори ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз тақиқланган ов анжомларидан фойдаланиб, жами 343 бош балиқ овлагани аниқланди. Бунинг оқибатида ҳайвонот дунёсига 201,1 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.