Осиё футбол конфедерацияси қўмиталарининг 2023−2027 йилларда фаолият юритувчи янги таркиби эълон қилинди. Улар орасида Ўзбекистондан ҳам бир қатор вакиллар бор, дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Хусусан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов Осиё футбол конфедерацияси юридик қўмитаси раиси австралиялик Крис Никоунинг ўринбосари бўлди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерацияси ҳакамлар қўмитаси раиси Хани Талеб Аль Раисийнинг ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, ЎФА мутахассисларидан Аваз Мақсумов миллий ассоциациялар, Жаҳонгир Усмонов футзал ва соҳил футболи, Бахтиёр Дадаматов техник, Азиза Татлимуратова аёллар футболи, Камолиддин Абдуллаев эса медиа ва коммуникациялар қўмитаси таркибидан ўрин эгаллади.