Видео: Шавкат Мирзиёев Сурхондарёнинг бузилган йўлларида Malibu ҳайдади

Ўзбекистон президенти Сурхондарёдаги Бойсун-Денов йўналиши бўйлаб йўл сифати юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб, сифатсиз йўлда Malibu ҳайдади. Шавкат Мирзиёев бу йўлларда ҳаракат қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Фото: Шавкат Мирзиёев Термизда қўшинларнинг тактик ўқувини кузатди

Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи «Термиз» дала ўқув майдонида қўшинларнинг бригада тактик ўқувини кузатди. Уларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Машғулотлар жаҳонда кузатилаётган ҳарбий ҳаракатлар хусусиятидан келиб чиқиб ўтказилгани қайд этилди.

Сенат Конституциявий қонунни ва уни референдумга қўйишни маъқуллади

Олий Мажлис Сенати Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади. Қонун уч кун ичида матбуот ва бошқа ОАВларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Конституциявий суд қарорида Конституциянинг янги таҳрири мансабдор шахсларга қандай қўлланилиши тушунтирилди

Ўзбекистон Конституциявий судининг қарорида референдумда қандай саволга жавоб бериш сўралиши маълум бўлди. Қолаверса, Конституция янгилангандан сўнг, давлат амалдорлари ушбу лавозимларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайланиши ва тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЁҚШларида Аи-92 бензини 7500 сўмдан сотилмоқда

14 мартдан UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 бензини бир литри учун 7500 сўмдан сотилмоқда. Шу вақтгача унинг нархи 9000 сўм атрофида эди.

Коррупцияга қарши курашишда қониқарсиз ишлаган давлат идоралари маълум қилинди

Экспертлар Сув хўжалиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Сурхондарё ва Андижон вилоятлари ҳокимликларининг коррупцияга қарши курашиш ишларини қониқарсиз деб баҳолади. Бунга раҳбарларнинг ушбу йўналишда шахсий ташаббуси етарли эмаслиги ҳам сабаб бўлган. Энг яхши натижа Солиқ қўмитасида қайд этилди.

Нью-Йоркда 2017 йил теракт амалга оширган Сайфулло Соипов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

АҚШда теракт уюштирган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов умрбод озодликдан маҳрум қилинди. У 2017 йилда Нью-Йоркда юк машинасида 8 нафар инсонни босиб кетиб ўлдирган ва ўнлаб одамларни жиддий жароҳатлаганди.

Ўзбекистонда электр, газ ёки водопроводга ноқонуний уланиш ўғирлик этиб белгиланди

Қонун билан электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғирлик деб белгиланди. МЖтК ва ЖКга киритилган ўзгартишларга кўра, энди ушбу жиноятни содир этганлар 6 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки 5 йилга қамалиши мумкин.

Жиззахда ЙПХ ходимлари ҳақида видео суратга олган фуқаролар қамалди — ИИВ

Тармоқларда жиззахлик икки фуқаро ЙПХ ходимлари ҳақида суратга олган ҳазиломуз видео тарқалди. ИИВ маълум қилишича, уларнинг бири 15 сутка, бошқаси эса 10 суткага қамалди.

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра ишдан кетди

Бир йил аввал Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланган Санжар Мавлонов ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатилди. Унинг жиноят устида қўлга олинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди.

Хатирчи тумани халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Улар 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда.

Наманганда ўзини каналга ташлаган 54 ёшли эркак ҳалок бўлди

Тўрақўрғонлик эркак ўзини Шимолий Фарғона каналига ташлаб, ҳалок бўлди. 54 ёшли фуқаронинг нега бундай қилгани ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.