Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи автомашинани Сурхондарё вилоятидаги йўл бўйлаб бошқариб борди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент «Бойсун-Денов йўналишидаги йўлнинг сифати юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган шикоятлар»ни инобатга олган ҳолда шундай қарорга келган.

Матбуот хизмати эълон қилган видеода президент Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов билан бирга оқ Malibu машинасини бошқараётгани акс этган.

сурхондарё, шавкат мирзиёев

Президент Бойсун-Денов йўли билан боғлиқ шикоятларни шахсан ўзи текширишга қарор қилганини айтди. «Бировга ишонмайман. Бировга ишонсанг, ёлғон гапиради, яширади. Ўз кўзимиз билан кўряпмизки, бу йўлларда ҳаракат қилиб бўлмайди», — деди у.

Ҳаракат вақтида машина ғилдираги чуқурликларга бир неча бор тушди. Камерада ҳам йўл қопламаси ҳолати абгор эканини кўриш мумкин.

сурхондарё, шавкат мирзиёев

Вилоят ҳокими президент билан гаплашар экан, бундай йўлда машинада юриб бўлмаслигини тасдиқлади. Йўл-йўлакай у дафтарига кўрсатмаларни ёзиб борди.

Давлат раҳбари Улуғбек Қосимовга Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев билан биргаликда 15 кун муддатда жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда «замонавий, сифатли ва текис йўл» лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди.