UzbekNefteGaz Petro Наврўз байрами муносабати билан ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида Аи-92 бензинига баҳорий чегирмалар эълон қилди. Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, 14 мартдан бошлаб унинг ҳар литри 7500 сўм этиб белгиланди. Чегирмалар фақат чекланган муддатга амал қилади, дейилади хабарда.

Ҳозирда бензин нархлари қуйидаги нархда сотилмоқда:

  • Аи-80 — 6000 сўм;
  • Аи-92 — чегирмада 7500 сўм (шу вақтгача 9200 сўм эди);
  • Аи-95 — 10 100 сўм.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан Аи-80 бензини учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилганди. Шунга кўра, бензин нархи март ойида ҳам ошмаган.