2022 йилда дарахтларни ноқонуний кесишдан кўрилган зарар 10 млрд сўмни ташкил этди

Ўзбекистонда 2022 йилда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш бўйича 4599 та ҳолат аниқланган. Таққослаш учун, 2021 йилда 8243 та қоидабузарлик қайд этилган. Табиатга етказилган зарар 10 млрд сўмга баҳоланмоқда. Қурилиш майдончаларида тўсиқлар билан ўралган 24 минг дарахт хавф остида қолмоқда.

Сурхондарёда 4 туп чинор кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизириқ туманидаги хўжаликда ўсувчанлигини йўқотмаган 4 туп катта ёшли чинор кесиб кетилди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилди.

Яшнобод тумани суди судьяси $4 минг олганликда гумонланмоқда

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди судьяси (эркак) 4000 доллар олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши бош прокурор тақдимномасига кўра уни жавобгарликка тортишга розилик берди ва судьялик ваколатини тугатди.

Тошкент аэропортида электрон чегара назорати ва бодисканерлар ишга туширилди

Uzbekistan Airports Тошкент аэропортида электрон чегара назорати тизими ва қўл юкларини текшириш учун янги рентген ускуналарини намойиш этди. Эндиликда йўловчилар пойабзалини ечмасдан ва суюқлик идишларини очмасдан текширувдан ўтади. Ҳудудда яна бир Duty Free дўкони, кафе ва дорихона ҳам очилди.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув сатҳи 2 метргача пасайган

Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги сув сатҳи 2 метргача пасайиб, ҳажм 36,8 млрд метр кубга тушган. Оқибатда қирғоқ бўйлари 15−50 метрга чекиниб, туз қатлами ҳосил бўлган. Сенатга кўра, бу ўзгаришлар ноёб қушларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари фақат айрим ҳудудлардагина ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистоннинг фақат жануби-шарқий қисмида ёмғир давом этади, якшанба куни эса ёғингарчилик кутилмайди. Шанба куни ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача, якшанба куни эса +12 даражагача исийди. Жойларда туман тушиши мумкин.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлади

Қайта тикланувчи энергия манбалари учун қуввати 100 кВтгача бўлган қурилмаларни ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар 1 апрелдан ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, у эгаллаб турган участкалар учун ер солиғи ва ишлаб чиқарилган энергияни сотишдан олинган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатган аҳоли рағбатлантирилади

Ўзбекистонда уйларга кичик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури бошланади. 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонига панеллар ўрнатиш режалаштирилган. Ягона электр энергетика тизимига ўтказилган ҳар бир кВт/соат учун 1000 сўм субсидия ажратилади.

2023 йилда 4300 МВтлик қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2023 йилда умумий қуввати 4300 МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бунга 15,4 млрд доллар йўналтирилади. Ижтимоий объектлар ва давлат органлари биноларига бундай қурилмаларни ўрнатиш бўйича «Яшил энергия» компанияси ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг камида 50 фоизи қуёш панеллари билан қопланади

Ўзбекистонда янги кўп қаватли уйлар томларининг бўш қисмининг камида 50 фоизига қуёш батареяларини ўрнатиш талаби жорий этилди. Бу ҳақда президент қарор қабул қилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Катталарга нисбатан болаларнинг соғайиш даражаси юқори». Болалар саратони ҳақида онкогематолог билан суҳбат

Болаларда саратоннинг олдини олиш имкони борми? Ота-оналар уни бошқа касалликлардан қандай фарқлаши мумкин? Ўзбекистонда саратонга чалинган бемор болалар қандай даволанмоқда? «Газета.uz» шу каби саволлар билан Болалар миллий тиббиёт марказидаги онкогематолог Камол Искандаровга мурожаат қилди.

16 февралнинг 16 лаҳзаси

1999 йилнинг 16 февраль куни юз берган кетма-кет беш портлаш Тошкентни ларзага келтирган эди. Терактлар юз берган жойлар ўтган 24 йил ичида қанчалик ўзгарган? «Газета.uz» портлашлар юз берган кунда олинган фото ва видеоматериалларни 2023 йил февралидаги манзаралар билан таққослади.