Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

Республика ҳудудининг катта қисмида жума куни кундузи ёмғир ёғиши давом этади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида бироз ёғингарчилик фақат айрим жойларда бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир фақат эрталаб ёғади. Ҳаво ҳарорати +5…+10 даража илиқ, шимолда 0…+5 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда эса вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+3 даража илиқ, кундузи шанба куни +8…+10 илиқ, якшанба куни +10…+12 даража илиқ бўлади.

Шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республика жануби-шарқий ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда -2 даража совуққача бориши мумкин, кундуз куни эса ҳаво +7…+12 даражагача исийди.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17−18 февраль кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда дам олиш кунлари қор кўчиши хавфи сақланиб туради.