Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Давлат раҳбари мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш ишларининг бориши билан ҳам танишди.

Расман: Элдор Шомуродов «Специя» футбол клубига ўтди

Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси бўлган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ижара асосида «Специя» клубига ўтди. Римликлар трансфердан 1,5 млн евро ишлаб олиши кутилмоқда.

Наманганда қоидабузарликларни аниқловчи Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди

Наманганда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди. Қозоғистонлик мутахассилар ишлаб чиққан тизим махсус алгоритмлардан фойдаланган ҳолда қоидабузарликларни аниқлайди ва ИИБнинг ваколатли инспекторига юборади.

Мустақил комиссия HRWнинг Нукус воқеалари бўйича ҳисоботига муносабат билдирди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Human Rights Watch ташкилотининг 2022 йилги ҳисоботида Нукус воқеаларида ҳаддан ташқари куч ишлатилгани, кўплаб фуқаролар оғир жароҳат олгани ва баъзилари вафот этгани айтилган, шунингдек, парламент комиссияси мустақиллиги шубҳа остига олинган. Комиссия HRWга жавоб қайтарди.

Uzbekistan Airways баҳордан Милан ва Парижга авиақатновларни тиклайди

Uzbekistan Airways баҳор мавсумидан бошлаб Милан ва Париж шаҳарларига авиақатновларни тиклайди. Парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ, бироқ ёмғирли об-ҳаво кузатилади

1 февралдан Ўзбекистонга Ўрта денгиз ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳарорат ҳафта давомида кечалари −1…+4 даражани, кундузи +5…+10 даражани ташкил этади. Республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Метан «заправка»лар босқичма-босқич ишга тушишни бошлади

Ўзбекистонда 30 январдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланишни бошлади. Газ босими меъёрига келишига қараб тахминан 2−3 кунда барча метан «заправка»лар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди.

Ўзбекистон Россиядан АИ-80 бензинини импорт қилишни бошлади

28 январдан «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг UNG Petro АЁҚШларида Россиянинг АИ-80 бензини сотуви бошланди. РФда бундай ёқилғи тадбиркорларнинг махсус буюртмаси билан ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача номинал иш ҳақи 3,89 млн сўмгача ўсди

Республикада 2022 йилда ўртача номинал ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошиб, 3,89 миллион сўмни ташкил қилди. Ҳудудлар орасида Тошкент, фаолият тури бўйича — банк соҳаси етакчиликни сақлаб қолди. Шу билан бирга, пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги иш ҳақи бўйича фарқ ошишда давом этмоқда.

Нукусда икки нафар бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланди, бири вафот этди

Нукусда икки бола кемирувчиларга қарши доридан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Бироқ улардан бири реанимацион чора-тадбирларга қарамай вафот этди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат тез тайёрланадиган лапша маҳсулотидан заҳарланиш дея тарқалганди.

Нукус шаҳридаги кўп қаватли уй портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Аввалроқ 5 ёшли қизалоқ қутқарилиб, шифохонага олиб кетилганди. Ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сохта СЭС ходимлари номаълум дориларни сотишмоқда — Санитария эпидемиология хизмати огоҳлантирди

Санитария эпидемиология хизмати ўзини СЭС ходимлари дея таништириб, келиб чиқиши номаълум дориларни сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Шундай ҳолатлар юз берса, фуқаролар улардан хизмат гувоҳномаси, иш жойи ва дорини сотишга асос сўрашга ҳақли, дейилади СЭС хабарида.

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарани демаркация қилиш ишларини давом эттирмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистондан ишчи гуруҳлар давлат чегараларининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, чегараларнинг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ишлари ҳам ўтказилди.

Навоийда камёб қирғовулни овлаган браконьер жаримага тортилди

Қизил китобга киритилган Зарафшон қирғовулини овлаган браконьер аниқланди. Ундан 3,6 млн миқдорида табиатга етказилган зарар ундирилди ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага солинди.

Сурхондарёда 46 нафар афғонистонлик ҳайдовчиликка ўқитилди

Термизда 46 нафар Афғонистон фуқароси Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси бўйича ҳайдовчиликка ўқитилди. Шунингдек, яна 35 нафари тикувчиликка тайёрланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Boeing`даги илк парвоздан олдин биз билан суҳбатлашиб ўтиргани кечагидек эсимда». Ислом Каримовнинг 17 йиллик учувчиси билан суҳбат

Ўзбекистоннинг биринчи президенти яқин ва узоқ хориж мамлакатларига қандай самолётларда учарди? Вилоятларга-чи? Фавқулодда, оғир қўнишлардан сўнг у ўз учувчиларига нималар дерди? Умуман, Ислом Каримов қандай инсон эди ўзи? Бу ҳақда унинг учувчиси Эркин Гулямов гапириб берди.

«Қачон кетиш кераклигини биладиган етакчи». Чарчагани учун истеъфога чиққан Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ҳақида

19 январь куни Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мамлакатни бошқаришга куч топа олмаётгани, истеъфога чиқмоқчи эканлигини эълон қилди. Ушбу мақолада бош вазирнинг фаолияти, қабул қилган қарорлари ҳақида баён этамиз.