Навоий вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан тезкор рейд ўтказилди. Рейд давомида Қизил китобга киргизилган жонзот браконьер томонидан овлангани аниқланди. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги агентлиги маълум қилди.

Бундан ташқари браконьер Навоий чўл зоналарида яшовчи икки дона ёввойи қуёнларни овлагани ҳам маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июльдаги 627-сонли «Ов қилиш ва ов хўжалигинг юритиш тўғрисида»ги қонун талаблари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрь 290-сонли қарорида белгиланган яъни Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Зарафшон қирғовули В.Қ. томонидан овланган.

Ушбу ҳолатга маъмурий чора кўриш учун Кармана тумани жиноят ишлари бўйича суди ўтказилиб, қонун бузувчидан 3 600 000 миқдорида табиатга етказилган зарари ундириб олинди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима қўлланилди.