Ўзбекистонда 30 январдан бошлаб айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Метан «заправка»лар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради, газ босими меъёрига келишига қараб (тахминан 2−3 кунда) Ўзбекистондаги барча шaхобчалар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ муносабати билан метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.