Санитария эпидемиология хизмати ўзини СЭС ходимлари дея таништираётган шахслар келиб чиқиши номаълум дориларни сотаётганидан огоҳлантирди.

Хусусан, пойтахтнинг Миробод туманидаги «Мовароуннаҳр» маҳалласида ўзларини «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимимиз (СЭС)» дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлгани хабар қилинди.

«Видеода кўрсатилган „сохта СЭС ходимлари“ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Дезинфекция станцияси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмайди», дейилади хабарда.

Шу каби ҳолатлар юз берса, фуқаролар улардан:

  • хизмат гувоҳномаси;
  • қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши;
  • зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишга асос сўрашга ҳақли.

Шунингдек, СЭСнинг 78 8880101 (050), Тошкент шаҳар бошқармасининг 71 248−12−43 телефон рақами ёки Тошкент шаҳар ИИБ ва ҳудудий бўлимларига хабар бериб, ушбу ҳолат ҳақида арз қилиш мумкин.