30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига кенг жамоатчилик йиғилди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев у ерга ташриф буюриб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Олий Мажлис палаталари, президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар ҳам биринчи президент хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Маросимда Қуръондан оятлар ўқилиб, дуо қилинди.

ислом каримов, шавкат мирзиёев

Давлат раҳбари мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш ишларининг бориши билан танишди.

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Самарқанд

Қарши