Барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Бу ҳақда давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарор қабул қилди. Унга кўра, фақат 2022/2023 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларининг табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт суммаси камайтириладиган бўлди.

Қуйидаги жадвал орқали йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишиш мумкин.