Саёҳатчиларга Мисрга кириш учун COVID-19 га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки тестларини тақдим этиш талаб этилмайди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қирғизистон 1 майдан бошлаб манфий ПЗР-тести ёки ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификати мавжудлиги ҳақидаги талабни олиб ташлади, мазкур талаблар июнь ойида Қозоғистонда ҳамда АҚШда (фақат ҳаво йўли оқрали) йўловчилар учун бекор қилинганди.

Маълумот учун, 10 июндан бошлаб Ўзбекистонга кириб келувчи ҳам хорижлик, ҳам маҳаллий фуқаролар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди. Унга кўра, манфий натижали ПЗР-тест ҳамда ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат талаб этилмайди.