Отабек Чориев Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» Telegram канали хабар берди.

Шу кунга қадар у инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Чориев аввал ҳам божхона тизимида ишлаган. У инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари бўлишидан аввал Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида ишлаб келган Ўткиржон Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан бўшатилганди. Кейинроқ унинг Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани маълум бўлди.